Жаннат кони
Расулулллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” сўзи (Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ) жаннат конларидан бир кон эканлиги тўғрисида хабарлар бор. Бу сўзни банда қайтариб юришидан мақсад ,банда ўзини Аллоҳ учун камтар ва ҳокисор тутишдир. Ушбу калиманинг буюклигидан Расулуллоҳ салалллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга кўпроқ қайтариб юришларига тарғибот қилганлар. Жумладан Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади, ул зот айтдилар: “Эй Абдуллоҳ ибн Қайс, “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ”ни айтиб юр” ёки айтдиларки “Сени жаннат конларидан бир кон бўлган сўзга далолат қилайми?, Ла ҳавла ва ла қуввати илла биллаҳ”. (Имом Бухорий ривояти)
Расулуллоҳ салалллоҳу алайҳи васаллам ушбу калимани айрим вақтларда хослаб зикр қилганлар:
1.Ярим тунда уйудан уйғониб қолганда. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ким ярим тунда (ётган жойида ўнгга ёки чапга ўгирилганда) Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъла кулли шай ин қодийр, алҳамдулиллаҳ, ва субҳаналлоҳ, ва ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва ла ҳавла қуввата илла биллаҳ” ни айтиб сўнгра бундай деса”Эй, Аллоҳим, гуноҳимни кечир, ёки “бирор” дуо қилса дуоси қабул қилинади. Агар тахорат қилиб намоз ўқиса намози қабул қилинади”. (Имом Бухорий ривояти)
2.Азонда “Ҳайя ълас солаҳ, ҳайя ълал фалаҳ” деганда.
3.Намоздан кейинги қилинадиган зикрларда. Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ салаллоллоҳу алайҳи васаллам намоздан кейин ушбу сўзларни такрорлаганлари ривоят қилинган
- لا إله إلا اللهُ وحده لا شريك له، له الملكُ وله الحمدُ، وهو على كلِّ شيءٍ قديرٌ، لا حول ولا قوةَ إلّا بالله، لا إله إلّا اللهُ، ولا نعبد إلّا إياه، له النعمةُ وله الفضلُ، وله الثناءُ الحسنُ، لا إله إلّا اللهُ، مُخلصين له الدينَ، ولو كره الكافرون
(Қисман маъноси: Ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Бутун мулк ва мақтов Аллоҳникидир ва У ҳар нарсага қодирдир. Ўзгартириш ва қувват фақат Аллоҳдандир...)
4.Уйдан чиққанда. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган эканлар: “Ким уйидан чиққанида “Бисмиллаҳ, таваккалту ъалалоҳ, ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ (Маъноси: Аллоҳнинг номи билан, Аллоҳга таваккал қилдим, Ўзгартириш ва қувват фақат Аллоҳдандир)” деса шунга унга (фаришталар) “етарли бўлдинг, асралдинг, ва тўғри йўлда бўлдинг” деб айтишади. Ундан шайтон ҳам узоқлашади.
Рустам Қиличев таржимаси.