1445 йил 12 Зулқаъда | 2024 йил 19 май, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:47
Sunrise
05:21
Dhuhr
12:33
Asr
17:37
Maghrib
19:46
Isha
21:21


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Жоҳилликнинг бир белгиси

4-09-2023, 10:57 80 Ўқиш режими + -
Жоҳилликнинг бир белгиси ўзини қўйиб бошқаларни айбини қидиришдир.  Айниқса интернет тармоқларда айрим кимсалар ўзларини қўйиб, ўзгаларни  “кофир”ликда айбламоқдалар.  Ислом дини бошқа мусулмонни “кофир”ликда айблашдан қайтаради. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳ йўлида сафарга чиққанингизда, аниқ иш тутингиз! Сизларга салом берган (ёки таслим бўлган) кишига бу дунё матоҳини (ўлжани) кўзлаб: “Мўмин эмассан”, – демангиз! Аллоҳнинг ҳузурида кўп ўлжалар (бордир). Илгари сизлар ҳам шундай (имонингизни сир тутар) эдингиз, (сўнгра) сизларга Аллоҳ неъмат ато этди. Бас, аниқлаб иш тутингиз! Албатта, Аллоҳ (барча) ишларингиздан хабардордир”. (Нисо сураси, 94-оят). 
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам яна шундай деганлар: Ҳеч бир киши бошқа кишини фосиқ, кофир деб айбламасин. Агар у киши бундай бўлмаса, айтган гапи ўзига қайтиб келади”.
Ибн Умардан розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам айтди: “Агар киши биродарига “Эй кофир”, – деса, у (сўз) иккисидан бирига қайтади” (Имом Бухорий ривояти). 
 
Ижтимоий тармоқларда бировларни куфрда айблаш, бировларнинг хато ва камчиликларини қидириш билан  умр ўткараётган  кишилар ўзларининг хато ва нуқсонларини устида вақтларини сарфлаб, уларни йўқотишга ҳаракат қилсалар яхши бўлар эди.
Ўз айбини қўйиб, бировнинг айб нуқсонини пайлаш умр ўтказадиган одамлар жоҳил, нодон кишилардир. Уларга халқимизнинг бир мақолини эслатиб қўймоқчимиз: “Аввал ўзингга боқ, кейин ноғара қоқ”.
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими,