1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Такфир ҳукми нозик ва хатарлидир

2-09-2023, 12:25 152 Ўқиш режими + -
Имон қалбга боғлиқ бўлиб, унинг хақиқатини ёлғиз яратганнинг ўзидан бошқа зот хабардор бўла олмайди. Унга баҳони хам, мукофот ёки жазони хам фақатгина Аллоҳнинг ўзи беради. Мўмин мусулмонлар эса зоҳирий аломатларга қараб муомала қиладилар. Уларнинг одамларнинг ичидагини билиш имкониятлари йўқ ва бу нарса инсонлардан талаб қилинмаган. 
Имон хусусидаги оғир масалалардан бири   мусулмонни кофирга чиқариш бўлиб, бундай ҳукм қилиш нозик ва хатарлидир. Бу масалада “Ақийдатут-Таҳовийя”да: “Аҳли қиблалардан бирортасини гуноҳи туфайли кофир қилмаймиз, модомики, ўшани ҳалол хисобламаса” деб баён қилинади. Бундан мурод Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам келтирган жами нарсаларга имон келтириб, диннинг асосий рукнларидан бирортасини инкор қилмаган одамни гуноҳи кабира ёки бошқа гуноҳи туфайли “кофир” деб хукм чиқармасликдир. 
Истиқлол сабаб жамиятда даҳрийлик таьлимоти барҳам топди. Аллоҳга шукроналар бўлсинким, исломий қадриятлар - масжид ва мадрасалар, осори атиқалар мусулмонларга қайтарилди. Мамлакатимиз мусулмонларининг эмин эркин ибодат қилишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилди. 
Бироқ шундай вазиятдан фойдаланиб, турли хилдаги эьтиқодларини ўзларининг ғаразли мақсадларига асос қилиб олган баъзи оқим ва тоифалар юртимизга, халқимиз орасига суқилиб кириб, ёшларимиз, кўп нарсалардан бехабар мўмин-мусулмонлармизнинг онгига бузғунчи ақидасини сингдиришга харакат қилаётганини гувоҳи бўлиб турибмиз. 
Хар бир ишда шариат ва тафаккур тарозусига таяниш мусулмонлга хос фазилат хисобланади. Аллоҳ таоло ўзининг улуғ Каломининг Хужурот сурасида:
“Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар”
Ояти каримада Аллоҳ таоло фосиқ хабар келтирса, аниқлаб хабарнинг собитлигини текшириб кўришга амр қилинмоқда. Аллоҳнинг амрига бўйсўниш вожиб. Афсуски мусулмонлар ушбу ояти каримага амал қилмаганликлари боис катта мусибатларга дучор бўлмоқдалар. Бир хабарни эшитиш биланоқ, суриштирмай бирор иш қилинса, кейин хабарнниг ёлғонлиги ёки хатолиги аён бўлса, хақиқатан афсус надоматга сабаб бўлади. Зеро Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
 “Эшитган гапини (текширмасдан) бошқаларга етказиш, кишининг каззоблиги (ёлғончилиги)га етарли(далил)дир” деганлар.
Баъзи ўринларда мусулмонлар орасида диний ахкомларни нотўғри тушуниш, унга хаддан ошиш, ислом ахкомларига эътиқод қилишда қаттиқ (мутаассиб) йўлни тутадиган бирор шахс ёки жамоа кўзга ташланиб туради. Бундай жамоалар ўзлари эьтиқод қиладиган махсус йўлни ўзлари учун белгилаб олиш холатлари мавжуд. Ўзларига эргашадиган кишиларни хам шу йўлда махкам, қаттиқ бўлишни талаб этадилар. 
Шундай экан бугунги кундаги кўплаб муаммоларнинг илдизи мутаассиблик ва ҳаддан ошиш эканлигини ҳаммамиз чуқур англашимиз ва ундан огоҳ бўлиб, уни олдини олишимиз лозим.
Б. Нарқулов, Чироқчи туман бош имом-хатиби