1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қуръоннинг савобини ўтганларга бағишлашнинг фойдаси йўқми?

6-09-2023, 12:52 261 Ўқиш режими + -
Айрим кимсалар интернет тармоқларида Қуръоннинг савобини ўтганларга бағишлашнинг фойдаси йўқ, деган даъвони қилишмоқда. Бу ва шунга ўхшаган даъволарга асос бўлган Ибн Бознинг “Ал-фатава” деб номланган китобида:“Мусулмонларнинг ўликларга Қуръон тиловат қилиб, савобини бағишлашлари гумроҳликдир” дейилади. 
Ўтганларга Қуръони каримни ўқишни, хусусан “Ёсин” сурасини ўқишни Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан ривоят қилинган. Бу ҳақда   Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан саҳоба Маъқал ибн Ясор шундай ривоят қилади:“Ўтганларингизга Ёсин сурасини ўқинглар!”. 
 Ислом динида Қуръонни ўқиб,унинг савобини ўтганларга бағишлаш мустаҳаб амал ҳисобланади. Имом Шофеий (р.а):“Ўтганлар қабри олдида Қуръон оятларини ўқиш мустаҳаб, агар Қуръоннинг ҳаммасини ўқиб, хатм қилинса, янада яхши бўлади” деганлар. 
Имом Шофеий (р.а.)нинг бу сўзлари  “Қуръоннинг савобини ўтганларга бағишлашнинг фойдаси йўқ, деганларга қарши кучли раддия ҳисобланади  
Хулоса қилиб шуни айтамизки, ўтганларимизга Қуръоннинг савобини бағишлашнинг фойдаси бор. Аллоҳ таоло ўтганларимизга ҳаққига қилаётган хайрли ишларимизни Ўз даргоҳида мақбул айласин!

Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими