Ҳикматлар хазинасидан
2. Саодатнинг калитлари:
– Саломатлик истайсанми? Марҳамат, рўза тут!
– Юзинг нурли бўлишини истайсанми? Марҳамат, кечани
қоим қил!
– Фаравонлик истайсанми? Ундай бўлса, Қуръон ўқи! 6
– Бахт-саодат истайсанми? Намозларни ўз вақтида адо эт!
– Кушойиш истайсанми? Истиғфор ҳамроҳинг бўлсин!
– Ғам-ғуссанг аришини истайсанми? Доимо дуода бўл!
– Машаққатдан қутулишни истайсанми? «Лаа ҳавла валаа
қуввата иллаа биллааҳ»ни (маъноси: «Аллоҳдан ўзгадан на
қудрат, ва на қувват бор») кўп айт!
– Барака истайсанми? Набий соллоллоҳу алайҳи васалламга
саловат айт!
– Ҳеч бир қийинчиликсиз ҳасанотларга эга бўлишни
истайсанми? Марҳамат, мазкурларни дўстларингга жўнат!
3. Капалак ҳар қанча гўзал бўлмасин, барибир у ҳашоратдир.
Кактус дағал бўлса-да, барибир у гулдир.
Сен одамлар хусусида номлари ва ташқи кўринишларига қараб
ҳукм чиқарма, балки қалблари ўзида мужассам этган нарсаларга
қараб ҳукм чиқар. 7
4. Қоронғи кечада Малику Аллом – ўта билиб турувчи
Подшоҳ қаршисида ўтирганингда, ёш боланинг қилиғини қил: ёш
бола бирор нарсани сўраса-ю, уни беришмаса, то уни олмагунича
йиғлайверади.
Сен ана шундай ёш бола бўл-да, ҳожатингни сўра!
5. Кимнинг вирди – кундалик ибодат вазифаси бўлмаса, унга
ворид – Аллоҳдан келадиган файзу футуҳ ҳам бўлмайди. 8
6. Ньютон, маъзур тутинг! Бизни ўзига тортаётган нарса
Раҳмоннинг муҳаббатидир.
Узр, жаноб Декарт! Мен мусулмонман, демак мен мавжудман.
Леонардо да Винчи, маъзур тутасиз, муслима аёл Мона
Лизадан гўзал экан.
Жаноб Эдисон, маъзур тутинг! Оламнинг чироғи Қуръони
Карим экан.
Устоз Афлотун, кечирасиз! Фозил одамлар шаҳри бу –
Мадинаи Мунавварадир.
Узр, жаноб Рим! Ҳамма йўл ҳам Маккага олиб борар экан.
Мана шулар биз ўрганишмиз лозим бўлган
ҳақиқатлардир. 9
7. Агар сендан: «Аллоҳдан қўрқасанми?» деб сўрашса, жавоб
берма. Чунки, агар «Ҳа», деб жавоб берсанг, ёлғончи бўласан,
«Йўқ», десанг, кофир бўласан.
Фузайл ибн Иёз
8. Аллоҳнинг буюклигини унутиб, мутакаббирлик қилган ҳар
қандай одамга қизил патта! 10
9. Бир ҳакимга: «Нега одамлар бошқаларнинг айбларини
кўргандек ўзларининг айбларини ҳам кўра билмайдилар?»
дейишди. Шунда у: «Чунки инсон ўзига ошиқдир. Ошиқ эса
маъшуқининг айбини кўрмайди», деб жавоб берди.
10. Бир ҳикмат мени ҳайратга солди: 11
«Битта дарахтдан миллионта гугурт донаси ясаш мумкин.
Биргина гугурт донаси билан эса миллионта дарахтни ёқиб
юборса бўлади».
Шу боис, сен бирорта ҳам салбий ишга йўл қўймагинки,
ҳаётингдаги миллионлаб ижобий ишларингни куйдириб
юбориши мумкин.
Манба: «Ҳикматлар – саодатга етаклар»
китобидан