Чегарадан чиқмайлик
9603
7-09-2023, 10:31
226
Ўқиш режими
+
-
Аллоҳ таоло бизларни ёмон ишлардан қайтариб, яхши ишларга буюрган. Ана шу қайтариш ва буюришни ҳисобга олган ҳолда яшасак ўз чегарамиздан чиқмаган бўламиз.
Баъзи бир гуруҳлар ўзларининг чегараларини билмасдан, бошқаларнинг ишларига аралашмоқдалар. Улар мўмин-мусулмонлар орасида фитна-фасод тармоқдалар. Бу эса энг чегарадан чиқишдир.
Ислом дини азалдан фитна-фасодга қарши курашиб келади. Ислом дини ошкора ва ботиний фитналардан қайтариб, ундан паноҳ тилашга буюрган диндир. Аллоҳ таоло мусулмонларни тафриқага бўлинишдан қайтариб, адолат ва тўғрилик йўлида бирлашишга чақиради. “Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони”ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг”... (Оли Имрон, 103).
Демак, ўзаро келишмовчиликда, низода ва ихтилофда бўлиш, турли оқим ва фирқаларга бўлиниш шу халқнинг сусташиши ва қувватининг кетиб қолишига сабаб бўлади. Биз аксинча бўлишимиз, яъни бирлашишимиз, бир ёқадан бош чиқаришимиз ва бу мустақил юртимизни турли ёт ғоя ва кучлардан кўз қорачиғимиздек асрашимиз лозим бўлади.
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими