1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фасод ишларга шерик бўлмайлик

7-09-2023, 10:37 262 Ўқиш режими + -
Албатта, ҳар бир мўмин-мусулмон фасод ишларга шерик бўлишдан ўзини эҳтиёт қилади. Аллоҳ таоло биз мусулмонларни  фасод ишлардан қайтариб, эзгу ишларни амалга оширишни буюради.  
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:“Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради” (Наҳл сураси, 90-оят).
Ушбу оятнинг тафсири ҳақида “Тафсири ирфон”да шундай дейилади:“Ушбу ояти карима орқали Аллоҳ таоло мутлоқ адолатга, исломий адолатга буюрмоқда. Адолат мустаҳкам қўрғондир. ...Яна Алоҳ адолат билан бирга барчага баробар яхшилик қилишга, айниқса қариндошларнинг эҳтиёжларини қондиришга амр этаяпти. Фаҳш-бузуқликлар.ёмонлик қилиш ва ўзгаларга жабр-ситам кўрсатишдан қайтараяпти”. 
 Ислом динида Ислом – инсон қадри ва тараққиёти учун хизмат қилинадиган энг эзгу ғоялар билан йўғрилган диндир. Шу сабабли бузғунчиликнинг ҳар қандай кўринишидан сақланиш ҳар биримиз учун лозим бўлади.
Аллоҳ таоло барчамиз Ўзининг тўғри йўлида бардавом бўлишимизни муяссар айласин!
Р.Акбаров,
ЎМИнинг қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими