1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АТРОФИЯ ФИРҚАСИ

4-03-2020, 18:37 393 Ўқиш режими + -
 


Атрофия фирқаси


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм


Бу фирқа хавориж фирқасига мансуб бўлиб унинг асосчиси Ғолиб ибн Шозак ҳисобланади. Ғолиб ибн Шозак асли Сейистондан бўлиб аввал азрақийлар фирқасида бўлган. 
Ғолиб ибн Шозакнинг шаръий билими бўлмаган. Азрақийларнинг фикрларига ўзгартиришлар киритган. Унинг сўз ва эътиқодалари қадарийя фирқасига мувофиқ тушган. Уларнинг фикрларича ақл ақлий вожиботларни ҳам, диний вожиботларни ҳам билади. Улар атрофийя фирқасидан узоқларда жойшлашган мусулмонлар шариат ҳукмларидан бирор нарсани билмай қолсалар узрли ҳисобланар эмишлар. Шу вақтларда ҳам уларга шариат ҳукмларини ақлга таяниб ечишни жоиз деб биладилар.
Уларнинг юқоридаги эътиқодий тушунчалари Аҳлис сунна вал жамоа ақийдасига зиддир. 
 
Таржимон:
Рустам Қиличев