Бировнинг уйига берухсат кирманг
Ҳар бир фуқаро яшаётган манзилига бошқа бировнинг рухсатсиз кириши мумкин эмас. Бировнинг манзилига рухсатсиз кириш манъ қилинганлиги сабаби ўша хонадоннинг сирини, ор-номусини ҳимоялаш учундир. Ҳар бир фуқаро ўз уйига эгалик қилиш ҳуқуқига эга. Бировнинг бехосдан бошқа кишининг манзилига кириб келиши эса ана шу ҳуқуқларни поймол қилиниши деб баҳоланади.
Бировнинг ҳовлисига берухсат киришлик нафақат бошқа инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилади, балки улар ўртасида турли фитна ва мажароларни келиб чиқишига сабаб бўлади. Ўзгалар уйига берухсат кириш кишиларнинг ўзларини ҳам, бошқаларни ҳам хижолатга қўйишади.
Ҳар бир фуқаронинг шаъни, ҳақ-ҳуқуқи, мол-мулки дахлсиз эканлиги ва улар қонун билан ҳимоя қилинади. . Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да: “ Ўз уйларингдан ўзга уйларга то рухсат берилмагунча ва уй эгаларига салом бермагунларингча кирманглар! ”, дейди. ( Нур сураси, 27-28 оятлар).
Инсон ўз уйида ўзини эркин тутади. Хоҳлаган пайтда ечиниши, кийиниши, ювиниши ёки эру-хотин бирга ётган бўлиши мумкин. Шундай пайтларда уйга рухсат сўрамай кириб келган одам эса оғир жиноят содир қилади. Айниқса, эри уйида бўлмаган аёлнинг уйига бехосдан сўрамасдан кирган эркакнинг жинояти эса жуда ҳам оғирроқ. Мана шундай пайтларда келиб қолган эр ҳар хил шубҳаларга бориб, беайб аёли билан ўрталарида турли тушунмовчиликларга, можаролар келиб чиқиши мумкин. Ана шуларни ҳисобга олинганлиги сабабли Ислом динида ҳам бировнинг уйига рухсатсиз назар солиш, рухсатсиз киришни ҳаром иш ҳисобланади. Бу ҳақда пайғамбаримиз ( с.а.в.): “ Кимки бировнинг уйига рухсатсиз қараса, қараган кўзга кўрмай қолиш даражада зарар берилса, уни учун хун ҳам, қасос ҳам йўқ” дейдилар. ( Бухорий ва Термизий ривояти). Бировнинг манзилига рухсат сўраб, уй эгаларининг розигини олган ҳолда уларга тинчлик тилаб кирилади
Бировнинг уйида ҳеч ким бўлмаса ёки уй эгалари киришга рухсат бермаса у хонадонга кирмасдан қайтиб кетиш лозим. Бу ҳақда “Қуръони карим”да шундай дейилади: “ Бас, агар у (уй) ларда ҳеч кимни топмасангиз, унда то сизларга рухсат берилмагунча уларга кирмангиз! Агар сизларга “ қайтингиз!” дейилса, қайтиб кетаверингиз!”( Нур сураси, 28-оят).
Бировнинг хонадонига хонадон эгаларининг эгалари рухсати билан кириш фазилатли ҳисобланади.
Р. АКБАРОВ,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими