1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ҳаёт синовдан иборат

9-09-2023, 11:39 407 Ўқиш режими + -
Дарҳақиқат, инсон ҳаёти синовлардан иборат.Ҳаётда яшар эканмиз доимо синовда бўламиз. Аллоҳ таоло   биз ҳар хил йўллар биилан синаб кўради.   
                  Аллоҳ таоло шундай дейди: “ Ва албатта сизларни хавфу хатар,очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. Бирор мусибат етганда: “Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз”, дейдиган собирларга хушхабар беринг”. (Бақара сураси,155-156 оятлар). Бу оятнинг тафсирида шундай деди: “Аллоҳ таоло бандаларини “бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан ” синайди. Қийинчиликларда, синовдарда одам тобланади. “Қўрқинч” деганда душмандан бўладиган хавф-хатар туйғуси тушунилади. Қаҳатчилик ёки бошқа сабаблардан келиб чиқадиган очарчилик ҳам Аллоҳ таолонинг бир нав синовидир. Шунингдек, ўғри олиши, офат етиши ёки золимларнинг тажовузи туфайли мол-мулкка нуқсон етказин; турли хасталиклар билан, яқин кишиларнинг, ёр-биродар ва шерикларнинг ўлими, касаллиги билан жонга нуқсон етказиш; меваларга офат юбориш, баракасини ўчириш билан зарар етказиш ила синаб кўрамиз, дейди...”. 
                 Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни синовлардан муваффаққиятли ўтишга мушарраф қилсин!
                                         Р. Акбаров, 
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими