1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Мутаассиблик офатлари

11-09-2023, 16:31 317 Ўқиш режими + -
Бугунги кунда бутун дунё инсонларини турли хил офат ва балолар ташвишга солиб келмоқда. Баъзи жойларда об-ҳаво, баъзи жойларда турли хил касалликлар, баъзи жойларда моддий ва баъзи жойларда маънавий офатлар муаммоси. Об-ҳаво ва касалликлар мавсумий муаммолардан бўлиб, вақт ўтиши билан йўқолиши мумкин аммо маънавий офатлар инсон онгини захарлаб, илдиз отиб, ёшлар орасида кенг ёйилиб бораётгани энг катта ташвишимиз десам муболаға бўлмаса керак. Бугунги кундаги кўплаб муаммоларнинг илдизи мутаассиблик эканлигини ҳаммамиз чуқур англашимиз лозим.
Мутаассиб нима? Мутаассиб деган сўз аслида арабча сўз бўлиб, у “ўта берилган”, “фидойи” деган маъноларни англатади. “Ислом энциклопедия” китобида эса “мутаассиблик” ҳақида қуйидагилар айтилади: “Мутаассиблик, фанатизм-ўз эътиқоди тўғрилигига ўта қаттиқ ишониш, бошқа диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлиш. Мутаассибликка йўлиққан одамлар ёки гуруҳлар жамиятда беқарорликни вужудга келтиришга уринади. Инсоният тарихида бундай эътиқоддан ғаразли мақсадларда фойдаланилган. Мутаассибликнинг пайдо бўлишига диний зиддиятлар, шунингдек, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий муаммоларнининг ҳал қилинмагани ҳам сабаб бўлиши мумкин. Мутаассибликнинг асосий сабабларидан бири диний илм-Қуръон, ҳадис ва шариатни билмасликдир. Ислом дини мутаассибликка хайрихоҳлик билдирмайди”. [1].
Қисқача айтганда, мутаассиблик, гарчи далил кўриниб турган бўлса ҳам, бир томонга мойиллик туфайли ҳақни рад этишдир. Мутаассиблик ва фанатизм тушунчалари бир-бирига маънодош бўлиб, уларнинг акси бағрикенгликдир.
Мутаассибликнинг бир қанча турлари бор:
– диний мутаассиблик;
– ирқий мутаассиблик;
– қабилавий мутаассиблик;
– табақавий ёки ижтимоий мутаассиблик;
– фикрий мутаассиблик ва ҳоказо[2].
Мутаассибликнинг офатлари унинг барча турларида мавжут бўлиб, диний мутаассиблик муаммоси энг долзарбига айланган. Диндаги мутаассиблик - куфр ва ширк, асоссиз такфир, ноҳақ қон тўкишнинг сабабидир. Мутаассибнинг иши эса илоҳий таълимот бир ёнда қолиб шахсий тор тушунчалар учун курашиш, шу йўлда ўзига қарши чиққанларни кўр-кўрона душман эълон килиш, бу йулда диний шиорлардан фойдаланиш ва аслида эса илоҳий динга эмас, балки шахсий фикрларга бошқаларни куч билан мажбурлашдир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: “Динга зўрлаб киритиш йўқ. Зеро, тўғри йўл залолатдан ажраб бўлди” (Бақара сураси: 256-оят). Уламолар бу оятни диний мутаассибликдан қайтарувчи далил сифатида келтирадилар.
Мутаассибликнинг офатлари шундаки, таассубга мойил одамлар жамиятда беқарорлик тўлиқинини келтириб чиқаришга қодирлар. Оммавийлик унсури эса муайян бир хатти-ҳаракатлар учун шахсий жавобгарлик ҳиссини йўқотиб юборади, ҳаракатга оммавий тус беради. Ўзининг шубҳасиз ҳақлигига, ҳақиқатни фақат ўзи билишига ишонч ҳисси зўравонлик ҳаракатларига мойиллик пайдо қилади.
Ислом дини мутаассибликни қоралайди, балки бағрикенг бўлишга, бошқаларга нисбатан тўғри бўлишга, яқин бўлишга чақиради. Бу ҳақда  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
 “Албатта дин енгилдир. Ким динга қаттиқ (мутаассиб) лик қилса, албатта (дин) уни енгади. Бас тўғри бўлинглар ва яқин бўлинглар” (Имом Бухорий ривояти).
Хулоса қиладиган бўлсак динда мутаассибона ҳаракат, динда чуқур кетиш, ҳаддан ошиш, 
Қуръон ва Суннатда келган таълимотларга зид равишда ўз фикрига эргашишдир. Бунинг натижасида киши жамиятдаги инсонлардан узилиб, ёлғизланиб қолади. 
 
Нуриддинов Муродуллохон
Қамаши тумани “Қоратепа” жоме масжиди имом-хатиби 
 
[1] https://nasafziyo.uz
[2] https://hidoyat.uz/57691