1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ёшлар тарбиясига эътибор

11-09-2023, 16:39 297 Ўқиш режими + -
Жамият тараққиётининг қайси бир даврига эътибор  қаратмайлик, бола тарбияси масаласи хар доим етакчилик қилган. Инсон фарзанди дунёга келиши биланоқ моддий ва  маънавий оламга зарурият сезади. Динимизда ёшларни ростгуйлик ваъдага вафо, омонатдорлик , катталарга хурмат, кичикларга иззат, ўзгаларга мехр –оқибатли бўлиш каби фазилатлар соҳиби қилиб вояга етказишга катта эътибор қаратади. Пайғамбаримиз алайхисалом хадисларининг бирида шундай мархамат қилганлар: “Ота ўз боласига чиройли одобдан кўра яхшироқ нарса бера олмайди”. (Имом Термизий ривояти) Ота-онанинг фарзанди ҳақида қилган дуоси мустажаб бўлишини асло унутмайлик.
Ёшларимиз ҳам буни билсинлар, ота-онасини ранжитмасинлар ва хизматларини қилиб дуоларини олиш пайида бўлсинлар.
Ота-боболаримиздан келаётган қадриятлар ва урф-одатларимиз ҳаёт тарзимиздан тобора четга сурилиб, унутилиб борилмоқда. Авваллари фарзандлар ишига ё кучага чиқиб   кетаётиб ота-онасидан дуо олишни канда қилмаган. Ёшлар ота-онасининг дуоси қанчалик керак эканини билганда эди, дуо олмасдан йўлга чиқмасдилар.
Шунингдек ота она ҳам ҳар бир ишда фарзандига ўрнак бўлмоғи лозим. Биз ўзимиз солих инсонлар бўла олсак, фарзандларимизга таъсири бўлмай қолмайди. Саид ибн Мусаййиб фарзандига “Аллохга  қасамки сен сабабли номозимни кўпайтираман. Чунки “Икки етимнинг отаси солих эди” деган оят бор”. Яъни ота она фарзанди солих бўлишини истаса, номозларида уларнинг ҳақларига кўпроқ дуо қилиши мумкин. 
Тарбияли, одобли-ахлоқли, ватанпарвар, маънавиятли бўлиши учун  бир кун эмас йиллар керак. Фақат мактаб эмас, балки оила, маҳалла ҳам  тенги йуқ куч эканини эсдан чиқармаслигимиз керак. 
Фарзандларимизга шундай тарбия берайликки, улар ўз ота-оналарига ўз тарихи, Ватанига, она тилига ўз миллий сиймоларига, муборак ислом динига анъаналарига содиқ, қолишсин. Чунки илмли, одобли фаросатли инсон ҳаётда ўз ўрнини топа олади. Хулоса шуки ёшларнинг одоб-ахлоқи, таълим тарбияси, илм маърифат билан ота-она ва масъуллар  шуғулланса, келажакда бизнинг фарзандларимиз ҳам Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Хоразимий, Ибн Сино, Фарғоний, Алишер Навоий каби буюк олиму алломалар чиқади, Иншоаллоҳ.
 
 
Х.Мавлонов
Қамаши тумани Манғит 
жоме масжид имом-хатиби