1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қалбимиз Аллоҳнинг зикрида, қўлимиз меҳнатда бўлсин

12-09-2023, 11:16 289 Ўқиш режими + -
Барчамизга аёнки, Баҳоуддин Нақшбанд бобомизнинг дунёга машҳур “Дил баёр, даст бакор” деган ҳикматли сўзлари биз мўмин-мусулмонларнинг ҳамиша диққатимизга сазовор. У зот “Дил баёр, даст бакор” деганда албатта, “Қалбинг Аллоҳнинг зикрида, қўлинг меҳнатда бўлсин”деган тушунчани илгари сурадилар. 
Аллоҳ таоло мўмин бандаларига Ўзини кўп  зикр қилишни буюриб шундай дейди:  
 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا  وَسَبِّحُوهُ بُكْرَةً وَأَصِيلًا
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилингиз ва эртаю кеч унга тасбеҳ айтингиз!” (Аҳзоб сураси, 41-42 оятлар).  
         Ҳар бир инсоннинг қалбида ҳар бир дақиқа Аллоҳни зикри бўлиши ва шу билан бирга унинг қўли меҳнатда бўлиши катта аҳамиятга эга. Зеро, Аллоҳнинг зикрини қилиш амалларнинг яхшисидир. Пайғамбар (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар:“Амалларнинг яхшиси-Аллоҳнинг зикридир (Имом Термизий ривояти).  
              Маълумки, инсон Аллоҳнинг зикрида бўлар экан, унинг қалби билан ором олади. Аллоҳ таоло шундай дейди: 
 الَّذِينَ آَمَنُوا وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُمْ بِذِكْرِ اللَّهِ أَلَا بِذِكْرِ اللَّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ
 “Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингки, Аллоҳнинг зикр этиш билан қалблар ором (таскин) олур. (Раъд сураси, 24-оят).  
Инсоннинг қалби Аллоҳнинг зикрида бўлиши ва шу билан бирга қўли меҳнатда бўлиши дунё ва охират яхшилигидир. Дунё ва охират яхшилиги эса ҳар бир мўмин-мусулмоннинг муддаоси ҳисобланади. Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да мўъмин-мусулмонларни “Яна шундайлар борки” деб таърифлаб, уларнинг тилагини шундай ифодалайди: “Эй Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин”, -дейдилар” (Бақара сураси, 201-оят).  
Хулоса қилиб айтамизки, қалби Аллоҳнинг зикрида, қўли меҳнатда бўлган кишилар дунё ва охиратда нажот топадилар. Аллоҳ таоло барчамизни дунё ва охиратда яхшилик ато қилиб, барчамизни дўзах азобидан асрасин!
 
Р.Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими