Зарарли оқимлардан огоҳ бўлинг
9639
13-09-2023, 10:34
194
Ўқиш режими
+
-
Интернет тармоқларида бузғунчи гуруҳлар ин қуриб олиб, турли хил бузғунчи фитна –фасодларни тарқатиш билан шуғулланмоқдалар. Бузғунчи гуруҳлар Ислом динидаги ҳукм ва фатволарни замон тақозосига кўра эмас, ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда тадбиқ этишни олға сурувчи оқим ҳисобланади. Бузғунчи гуруҳ аъзолари ўн тўрт асрдан бери Исломнинг буюк алломалари, фақиҳу-мужтаҳидлари қабул қилган фатволарга амал қилишга қарши чиқадилар.
Исломнинг буюк алломаларидан Муҳаммад Закий Иброҳимнинг айтишича: “Зеро, қаерда террористни кўрсангиз, экстремист ёки бузғунчини, фитначи, мусулмонлар ўртасига тафриқа солгувчини кўрсангиз, албатта у “сохта салафийлик”ка мансуб бўлиб чиқади. “Сохта салафийлик” мактабларини битириб чиққан, унинг хоҳишларига қул бўлган, мусулмонларнинг қонларини тўкишни ҳалол санайдиганлар, бояқиш тавҳиднинг ва бўҳтонга учраган суннатнинг номи билан мусулмонларнинг жамоаларини парчалайдиган кимсалардан бўлиб чиқади”.
М. Қораев
Қарши шаҳар “Қумқишлоқ” жоме масжиди имом хатиби