1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Огоҳлик – давр талаби

13-09-2023, 15:26 443 Ўқиш режими + -

Барчамизга аёнки  дунёда    барқарор ижтимоий  сиёсий вазиятни издан чиқаришга  уринаётган  ақидапараст   жамоаларнинг фаолияти кузатилмоқда. Улар   ҳали онги шакилланиб  улгурмаган, тажрибасиз, ғўр ёшларни  Ислом  аҳкомларини ўргатиш баҳонасида  ўз сафларига жалб қилиб,  суннийлик   мазҳабига  зид  ғояларни   сингдиришга  ҳаракат  қиладилар.
Ақидапараст  гуруҳларнинг ҳижрат, жиход, шахидлик, такфир ва бошқа  дин  вакилларига   муносабати  каби масалаларидаги  даъволари  ислом   таълимотига  бутунлай  зиддир.
Ақидапараст   гуруҳлар   уларнинг  наздида  шариат амалларининг тўла  тўкис   бажармаган   бошқа  мусулмонларга   нисбатан   “қозиликни”  даъво  қилиб   “Кофир”  деб  ҳукм   чиқаришдан  тап  тортмайдилар.
Ҳадисда; “Кимки  мўмин   кишини  “Кофирсан”деб  ҳақоратласа, гўёки  уни қонини    тўкканчалик  гуноҳ  қилган   бўлади”  дейилган. Яъни  ҳеч   бир  одамга  мусулмон   инсонни  “Кофир”  деб   ҳукм  чиқариш  ҳуқуқи   берилмаган.
Ислом  дунёсининг   барча  етакчи  уламолари томонидан  “Такфир”   масаласида  қабул  қилинган   фатвосида  Сунний  мазҳабига   этиқод  қилувчиларнинг  барча – барчаси  мусулмон   ҳисобланиб.  Уларни  имонсизликда   айиблаш,  жонига,  номусига   ва  мулкига  қасд   қилиш  мумкин  эмас”   деб  эълон  қилинган.
Ҳанафийлик  мазҳабини   асосчиси  Имом Аъзам  ушбу   масалада  қуйидаги  қатъий   хулосани  берган,  “Бирор мусулмонни қилган  гуноҳи   сабабли  кофирга  чиқармаймиз,   гарчи  у  кабира    гуноҳ  қилса  ҳам,   башарти  уни  ҳалол   деб  эътиқод  қилмаган   бўлса”.
Сўнгги  йилларда   дин  ниқобидаги  террорчиларнинг  қўпорувчилик   ҳаракатларига  тинч  аҳоли   нишон  бўлмоқда. Баъзи  мамлакатларда   масжидларда  террорчилик  ҳаракатларини   амалга  оширмоқда.
Биргина мисол  2013 йилнинг 21 март куни  Сурия   араб  Республикасининг Дамашқ  шаҳрида   йирик  жоме  масжиди   ичида  намоз  вақтида   ўзини – ўзи  портлатиш  оқибатида   40 дан зиёд мусулмонлар  ҳаётдан   кўз  юмди, 80 дан  ортиқ   киши эса  тан  жароҳати   олди.  Халок  бўлганлар   ичида  ислом  оламининг   энг  забардаст  уломаларидан    бири – Шайх  Саид  Рамазон   Бутий ҳам бўлган, наҳотки   Аллоҳнинг  уйини   портлатиш,   мусулмонларни,  ислом  уламоларини   ўлдириш  билан  Аллоҳ   розилигига  эришиш  мумкин    бўлса.  Аксинчи  мўмин – мусулмонларни  бехаловот   қилувчи, ота – онани   фарзанддан  айирувчи  баданларига   портловчи  моддаларни  боғлаб   олиб,  жамоат  жойларига   ўзларини  портлатиб  юборган   кимсаларни   дин  душманлари,   юрт  хоинлари  дейиш   мумкин.            
Аллоҳ таоло  Қуръони каримда “Нисо” сурасининг 93-оятида қуйидагича марҳамат  қилади:  “Ким   қасддан  бир  мўминни   ўлдирса, унинг жазоси   жаҳаннамда  бўлиб, ўша  жойда   абадий  қолажак.  Ва  у Аллоҳнинг  ғазаби  ва   лаънатига  дучор  бўлган, Аллоҳ   унинг  учун  улуғ   азобни  тайёрлаб  қўйгандир”.     
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ҳадисларида “Умматимдан қайси  бири умматимга  қарши  чиқса, унинг яхши ва  ёмонини   фарқига  бормаса, мўминга зиён тегишидан  ўзини тиймаса, берган  ваъдасига   вафо  қилмаса, у менинг  умматим   эмас” деганлар.
Бугун дунёда инсоният  ғоявий   урушлар, маънавий  зиддиятлар, бир ҳовуч  зўравон  ғояларнинг   дунёни  қайта  тақсимлашга   қаратилган  ўйинлари  авж   олган   бир  вазиятда    яшаяпти.  Ҳозир  террор   ва  бузғунчиликлар,  аҳлоқсизлик   ва  маънавий   инқирозлар   ҳар  қачонгидан   ҳатарли   тус  олмоқда. Мусулмонлар  бундай шароитларда  ҳар   қачонгидан  ҳушёр  ва   огоҳ  бўлишлари,  дўст киму, душман  кимлигини   яхши  ажрата  олишлари,   ғанимлар  фитнасига   учмасликлари,  ёвуз   кучлар   қўлидан  қўғирчоқ бўлиб  қолиб, диндошлари  ва миллатдошлари  қотилига    айланмасликлари  зарур. Чунки ҳар  бир фитна ва  фасод   иш  ортида  ғаразли   мақсадлар, манфаатдор  кучлар турганини  бир лаҳза  ҳам   унутишга  ҳаққимиз йўқ.
Огоҳ бўлиб яшаш, тинчликни  таъминлаш, террор  харакатларини   олдини  олиш  ҳар   бир  инсоннинг  виждоний бурчидир.
 
Абдуллаев Илхом  
Нишон туманидаги “Хазрати Усмон” жоме масжиди имом  хатиби