Бугунги кунда ёшларимиз учун кўплаб имкониятлар яратилиб берилган.Ёшларимиз бу имкониятлардан оқилона ва тўғри фойдаланишлари муҳим .Лекин минг афсуслар бўлсинким ,баъзиларнинг фарзандлари хоссатан,мактаб ёшидагиларвақтларининг аксариятиниинтернет ва компютер ўйинлари кулубларидаҳархил ножўя ўйин ўйнаб инсоннинг қалби ва имонига зарар келтирадиган расм ва видиоларни томоша қилиб тўғри йўлдан адаштирувчи нотаниш кишилар билан алоқа ўрнатиб умрларининг олтин даврини зое қилмоқдалар .Ваҳоланки бу даврнинг қадрига етиш лозим.
Ёшликда ўрганилган билим тошга ўйилган нақш кабидир деганлар.Шунингдек баъзи оилаларда фарзанд тарбияси тўлиғича телевизор ёки телефон апаратларигатопшириб қўйилган.Уларнинг фарзандларини ўзлари эмас балки ўша телефон тарбияламоқда.Ҳар бир ота болалари тарбияси учун жавобгар эканлигини унутмаслигива охиратда бу ҳақда айнан ота сўралишини ёдимиздан чиқармаслигимиз керак.Оилада фарзандларни ўз бурчига садоқат руҳида тарбиялаш масъулият, онглилик, виждон каби фазилатлар билан чамбарчас боғлиқдир. Бунда ота-онанинг ўзаро самимий муносабати, уларнинг фарзандлари билан яқин, дўстона муносабатда бўлиши, уларнинг келажакдаги орзу-мақсадларини тушуниб олишлари, фарзандларнинг соғ-саломат вояга етишлари учун асос бўлади.
Ҳеч қачон болаларни тарбиялашда йўл қўйилган хато-камчиликлардан кўз юммаслигимиз керак. Ҳозирги турмушимизда баъзи бир одобсиз, билимсиз, ақлсиз, гиёҳванд, ота-онасига қўл кўтарадиган ва ўз болаларининг бахтсиз яшашига сабабчи бўлаётган кишилар учрайди. Бундайларнинг пайдо бўлишига асосий сабабчи ота-оналари-ку? Боласининг инсоний хатти ҳаракатларига уларнинг тарбияга лоқайдликлари сабаб бўлган.
Тарбиянинг асосий мақсади ёшларни бахт-саодатли, ўз замонининг азиз, ҳурматли ва фидоий кишиси қилиб тарбиялашдан иборат.
Тарбиянинг мураккаблиги шундаки, у ҳеч қачон тугамайди, яъни киши туғилганидан то ўлгунига қадар зарур бўлади. Бундан ташқари, бир тарбия кўрган авлод ўрнига келган фарзандларни яна қайта бошдан тарбия қилиш даркор бўлади. Бу эса тарбиянинг тинимсиз даврийлигини ва абадийлигини кўрсатади.
Қуъони каримда оила аҳлига эътиборнинг қанчалик зарурлигини Аллоҳ таоло шундай баён қилади:
“Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангизки, у (дўзах) устида қаттиқдил ва қаттиққўл, Аллоҳ ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат ўзларига буюрилган нарсани қиладиган фаришталар турур” (Тахрим, 6-оят)
Абу Ҳомид Ғаззолий фарзанд тарбияси ҳақида шундай фикрларни билдиради: “Билгин! Бола тарбияси энг муҳим ишлардандир. Фарзанд ота ва онага омонат. Бола қалби пок, нозик, содда ва ҳар қандай нақш ва суратдан холи гавҳардир. Унга қандай нақш солинса, шунга кўра шаклланади, эгган томонга эгилади. Агар бола яхшиликка ўрганиб, яхшилик ичида вояга етса, дунё ва охират саодатини топади. Албатта бу савобга унинг ота-онаси, муаллими ва унга тарбия берган ҳар бир киши шерикдир. Агар бола эътиборсиз ташлаб қўйилса, ёмонлик ичида ўсса, бадбахтликка юз тутади ва ҳалок бўлади. Бунда гуноҳ юки шу кўйга солганларнинг, ота-онанинг зиммасига юкланади” дейди. Ота она уз фарзандининг оркасидан жаннатга киришлиги ёки дузахтга киришлиги фарзанд оркасиданлигини унутмаслиги керак.
А.Беккамов Нишон тумани «Мунаввара» жоме масжиди имом - хатиби