Фатво бериш-шариат номидан гапириш
9650
14-09-2023, 10:34
234
Ўқиш режими
+
-
Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда диний жиҳатдан илмлари йўқ кишилар ўзларича диний масалаларда ҳар хил фатво бермоқдалар. Аслида бу нарса нотўғри. Чунки диний масалада фатво бериш учун аввало инсонда диний илм ва малака бўлиши лозим. Яна шуни унутмаслик керакки, фатво бериш Ислом дини шариати номидан гапиришдир.
Мўмин-мусулмон фатво беришга шошилмайди. Фатво ўзи беришдан кўра бошқалар беришини хоҳлайди. Бу ҳақда Абдурроҳман ибн Абу Лайло раҳимаҳуллоҳ: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан 120 нафарларини топдим. Уларнинг барчалари ансорлардан эдилар. Агар уларнинг бирларидан бирор масала ҳақида (фатво) сўралса, унинг ўрнига (ёнидаги) соҳиби жавоб бериши у учун маҳбуб эди» дейдилар.
Дуч келган кишидан фатво сўраш нотўғридир. Диний масалаларда фатвони чуқур илм, тажриба ва холислик каби фазилатларга эга бўлган киши беради.
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими