Айрим кишилар ҳеч ўйламасдан ҳар қандай ҳолатда бировга фатво беришади. Аслида, фатво бериш жоҳил кишининг иши эмас. Жоҳил кишидан фатво сўраманг!
Жоҳил кишининг илмсизларча берган фатвоси кишилар ўртасида фитна келиб чиқишига сабаб бўлади . Фитнанинг эса ўта улкан гуноҳлардан эканлиги ҳақида Қуръони каримда баён қилиниб, фитна одам ўлдиришдан кўра ёмонроқ гуноҳ эканлигини хабари берилган . Имом Молик (раҳматуллоҳи алайҳи ) га 50 та савол берилганида бирортасига ҳам жавоб бермадилар. Шунда буни сабабини сўрашганида у зот “ Фатво бергувчи аввал ўзини дўзахга солиб кўрсин, агар дўзахдан нажот топишига кўзи етса сўнгра жавоб берсин.“ деб жавоб бердилар .
Шу сабабли жоҳил ҳолатда фатво беришдан тийилайлик!
Р. АкбаровЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими