1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

РАШК

5-03-2020, 16:03 486 Ўқиш режими + -

                                                      
 Рашк 


            Рашк Аллоҳ таоло яратган инсоний табиат ва ҳис-туйғудир. У аслида шерикчилик мумкин бўлмаган нарсага шерикчилик қилиш оқибатида ўша нарсанинг эгасининг ғазабини қўзғашини англатади.
Рашк икки хил бўлади:
1. Аллоҳ таолонинг буйруқ ва қайтариқлари поймол этилганда юзага келадиган рашк;
2. Инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилганда юзага келадиган рашк.
              Биринчиси: Аллоҳ таоло мўмин бандаларини мункар ишни кўрганларида кучлари етса, қўллари билан тўхтатишга, унга қодир бўлмасалар, тиллари билан қайтаришга ва уни ҳам қилолмасалар, қалбларида ўша ишга қарши туриб инкор этишга буюрган.
             Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз қабиҳ ва гуноҳ ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин (тўхтатсин), унга имкони бўлмаса, тили билан ва унга ҳам қодир бўлмаса, қалби ила ўша ишга норози бўлсин, мана шу заиф иймон белгисидир”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ таолонинг буйруқлари поймол этилганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рашклари жуда ҳам қаттиқ бўларди. Чунки у зот Аллоҳ ва Унинг дини учун рашк қилардилар.
                  Иккинчиси эса инсонларнинг хақ-хуқуқлари поймол этилганда унинг ҳимояси учун ҳаракат қилиш ҳам рашкдир. Киши аҳлини ва яқинлари, ўз юртини  ҳимоя қилиши ҳам рашк ҳисобланади. 
 
Ю.Ражабов
Қарши тумани ‘‘Мулла Юсуф’’ масжиди имом хатиби