Авния фирқаси
Авния фирқаси хавориж фирқаларидан бири бўлиб, унинг асосчиси Ибн Авн ҳисобланади.
Бу фирқанинг қуйидаги эътиқодий қарашлари мавжуд:
- Мусулмонларнинг бош катта имом раҳбари кофир бўлса, ўша заҳотиёқ унинг қўл остидаги халқлар ҳам кофир бўладилар.
- Авния фирқаси икки гуруҳга бўлинади.
Биринчи гуруҳ: Кимки ҳижрат диёридан қуъуд(яъни, ҳижрат қилиниш лозим бўлмаган) диёрга қайтиб келса “Биз ундай кишидан покмиз” деб айтадилар.
Иккинчи гуруҳ: Кимки дорул қуъудган қайтса “У биздан, чунки у ҳалол бўлган ишга қайтди” деб айтадилар.
Авния фирқасининг яна қуйидаги қарашлари мавжуд: Агар чўлдаги қудуқнинг сувига бир томчи ароқ тушса шу қудуқдан биров ароқ томчиси томганини билмасдан бўлса ҳам ичиб қўйса барибир кофир бўлади. Зеро, Аллоҳ мўминни ҳаром ишлардан Ўзи узоқда қилади. (Ал-фасл фий ал-Милал ва ан-Наҳл китобидан)
Авния фирқасининг юқоридаги иддаъолари Аҳлис Сунна вал жамоанинг ақийдавий қарашларига зиддир.
Рустам Қиличев