Аллоҳ таоло шундай дейди: “Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради” (Наҳл сураси, 91-оят).
Бузуқилик инсон шаънини туширади. Жамиятда содир бўладиган бузуқиликни олди олинмаса, унинг касри барчага тегади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Агар бир кемада кетаётган инсонлар баъзилари кеманинг паст қисмига, баъзилари тепасига жойлашсалар ва пастдагилар биз тепадагиларни сув олгани чиқиб тинчини бузмайлик. Шунинг учун ўзимизга пастдан бир тешик тешиб олайликда ўша тешикдан сув олайлик дейишса. Ва бу ишга тепадагилар жим қараб туришса ҳаммалари сувга ғарқ бўлишади. Агар тепадагилар пастдагиларни қўлларидан тутиб қолишса ҳаммалари нажот топишади” деганлар.
Аллоҳ таоло барчамизни бузуқ ишлардан қайтиб, тўғри йўлда бардавом бўлишимизни муяссар айласин!
Муҳаммади ҚОРАЕВ,Ўзбекистон мусулмонлари идорасинингҚашқадарё вилоятидаги вакил ўринбосари