Айрим гуруҳлар интернет тармоқларида ўзларида жаҳолатни намоён қилмоқдалар. Аслида, жаҳолат адашишликка олиб боради, биз ўзимиздаги жаҳолатни маърифат билан даволашимиз зарур.
Мамлакатимизда экстремизмга қарши курашиш чора-тадбирларини амалга оширишдаги ёндашувлар концептуал жиҳатдан қайта кўриб чиқилди. Бунда асосий эътибор аҳоли ўртасида профилактика ва тушунтириш ишларига қаратилди. Ушбу соҳада амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракатлар «Жаҳолатга қарши маърифат» деган эзгу ғояга асосланган.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга ошаётган ислоҳотлар шунчаки ислоҳот эмас, балки инсон учун ва унинг фарвон ҳаёти учун қилинаётган ишлардир. Шу сабабли албатта, биз кўрсатилаётган барча ғамхўрликлар учун Давлатимиз раҳбари ва барча раҳбарларимизга миннатдорчилик билдирамиз.
Чунки инсонларга ташаккур айтмаган киши Аллоҳ таолодан ҳам миннатдор бўлмайди. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Одамларга ташаккур қилмаган (инсон) Аллоҳга ҳам шукр қилмайди”.
Хулоса қилиб айтамизки, жаҳолат қарши маърифат билан курашишда Аллоҳ таолонинг Ўзи ёр ва мададкор бўлсин!
М. Қораев,Қарши шаҳар “Қум қишлоқ” масжиди имом хатиби