1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

УЛУҒ ЗОТЛАР ТАШРИФИ

6-03-2020, 17:59 403 Ўқиш режими + -

 

УЛУҒ ЗОТЛАР ТАШРИФИ

2020 йил 5 март   куни Самарқандда бўлиб ўтган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этган нуфузли олимлардан бир гуруҳи Қашқадарё вилоятига ташриф буюришди. Иорданиялик машҳур илоҳиётшунос олим – Шайх Саъид ибн Абдуллатиф Фуда,  яна бир таниқли олим Шайх Ҳамза ал-Бакри ва бошқа меҳмонлардан иборат  12 кишилик делегация “Ҳилол нашр” нашриёти раҳбари, Тошкент шаҳар “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби Исмоилжон Муҳаммад Содиқ ҳамроҳлигида ташриф буюришиб 6 март куни эрталаб  Қарши тумани Қовчин қишлоғида жойлашган улуғ бобокалонимиз “Абул Муин ан-Насафий” зиёратгоҳига ташриф буюришиб, улуғ зот мақбараларини зиёрат қилишди. Зиёрат асносида Шайх Саъид ибн Абдуллатиф Фуда  ҳамда бошқа меҳмонлар буюк бобокалонимизнинг ислом оламида тутган ўринлари ва даражалари, қолдирган асарлари, ислом дини софлиги йўлидаги улуғ хизматларини эслашди. 

Шайх Саъид ибн Абдуллатиф Фуда – ақоид (калом), мантиқ ва усулул-фиқҳ илмлари соҳасидаги етук олимдир. Шайх Саъид 1967 йили Фаластиннинг Ҳайфа шаҳрида туғилган, ёшлигида ота-онаси билан Аммон (Урдун) шаҳрига кўчиб ўтган.

Шайх Саъид Фуда замонамизнинг кўплаб етук алломалари билан, жумладан, суриялик Абдулҳодий Харса, Адиб Каллас, ироқлик Абдулқодир Оний (шайх Абдулкарим Мударриснинг шогирди), Миср муфтийси Али Жума, Абдулбосит Қаттоний ва доктор Умар Комил каби олимлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқдалар. 

Шайх Саъид дунёвий илмлардан ҳам бохабар зот бўлиб, инглиз ва итальян тилларини яхши биладилар, Урдун фан ва техника университетининг Электротехника факультетини “электрон алоқа воситалари” ихтисоси бўйича тамомлаганлар. 

Шайх Саъид Фуда Аҳли сунна вал жамоа ақийдаси баён қилинган кўплаб китоблар муаалифидир.  




ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги

матбуот хизмати