Пайғамбаримиз (с.а.в.)да гўзал ўрнак бор
9696
22-09-2023, 15:58
262
Ўқиш режими
+
-
Аллоҳнинг ҳабиби жаноб пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳар жиҳатда биз мусулмонлар учун гўзал ўрнак бор.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фақирона ҳаёт кечирдилар, фақирликлари ожизликларидан эмас, балки бойликка ружу қўймаганликларидан эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳужраларининг узунлиги йигирма беш қулочдан ошмаган.
Оиша розияллоҳу анҳо онамиз билан истиқомат қилган ҳужралари бир хонали бўлиб, гуваладан тикланган эди. Ҳужранинг торлигидан Расулуллоҳ алайҳиссалом намоз ўқиганларида Оиша розияллоҳу анҳо онамиз ухлай олмас эдилар.
Расулуллоҳ алайҳиссалом сажда қилганларида Оиша розияллоҳу анҳо онамиз оёқларини йиғиштириб олардилар.Уйда ойлаб қозон осилмас, кўпинча оила таоми ҳурмо ва сувдан иборат эди.