1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Дин ишлари бўйича қўмита раиси Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

6-03-2020, 18:00 406 Ўқиш режими + -


 

Дин ишлари бўйича қўмита раиси Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

 

 

         2020 йил 6 март куни Дин ишлари бўйича қўмитада Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Мехмет Суреййе Эр ва маслаҳатчиси Ибраҳим Гемеже қабул қилинди.

Самимий ва дўстона руҳда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида диний-маърифий соҳада ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Соф ислом таълимоти, унинг тинчликпарварлик ва эзгулик моҳиятини кенг тарғиб қилиш ҳозирги давр талаби эканига эътибор қаратилди ва бу борада икки давлат диний соҳа ходимлари биргаликда иш олиб бориши зарурлиги таъкидланди.

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Туркиянинг Дин ишлари бошқармаси (Диёнат) ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш юзасидан келишиб олинди.

 

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати