1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Тинчликни асраш йўлида ҳамжиҳат бўлайлик!

17-09-2023, 16:34 114 Ўқиш режими + -
Тинчлик қарор топган заминда хотиржамлик ва фаровонлик ҳукм суради. Мамлакатда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, осуда ҳаётни асраш барча фуқароларнинг асосий бурчларидан биридир. Зеро, Бош қомусимиз бўлган Конституциямизда "Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир", деб белгилаб қўйилган.
Ислом дини кишиларни тинчликни асраш ва барқарорликни таъминлаш йўлида ҳамжиҳатлик ва бирдамлик билан ҳаракат қилишга, фитна ва ўзаро адоват ҳамда тарқоқликга барҳам беришга чақиради. Тинчлик бебаҳо неъмат деб баҳоланади. 
Тинчликни сaқлaш, уни мустaҳлaмлaш кундaлик ишимиз, муқaддaс бурчимиздир, ҳaр бир фуқaрo ўз вaзифaсини виждoнaн aдo eтмoғи лoзим. Демак, ҳар бир инсон киши ер юзида тинчлик, осойишталик барқарор  бўлиши учун Аллоҳ олдида масъулдир. 
Бугунги кунда тинчлик-осойишталикни сақлаш фақат маълум соҳа вакиллари иши эмас, балки ҳамманинг юксак вазифасига айланди. Дунёнинг турли минтақаларида юз бераётган можаролар, нотинчликлар шуни тақозо этмоқда.
Тинчликни асраб-авайлаш, керак бўлса бу йўлда жон фидо қилиш шу юртда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканини бир лаҳза ҳам унутмаслигимиз керак. Мана шу тинч ва осуда ҳаёт, мусаффо осмон, фарзандларнинг беғубор кулгиси, ота-оналаримизнинг шукронавор ҳаёт кечиришлари диёримиздаги барқарорлик туфайлидир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳ алайҳи васаллам Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга айтган насиҳатлари билан якунлаймиз. “(Эй, Анас!) Аллоҳ таолодан дунё ва охиратда тинч ва омонда бўлишни сўрагин. Зеро, сенга дунё ва охиратда тинч ва омонда бўлиш берилса, нажот топибсан” дедилар (Имом Термизий ривояти).
Демак шундай экан, Яратгандан бир-биримизга тинчлик, амният, хотиржамлик тилайлик! Аллоҳ таоло тинчлик-осойишталигимизни ҳамиша барқарор айласин. Жаннатмакон юртимизни тинч, меҳнатсевар халқимиз ҳаётини янада фаровон айласин!


А. Усмонов, Касби туманидаги "Фазли" жоме масжиди имом-хатиби