1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Такаббур кимсани Аллоҳ севмас

25-09-2023, 14:54 306 Ўқиш режими + -
Ислом дини мусулмонларни такаббур бўлишдан қайтаради. Бу ҳақда “Қуръони карим”да: “Ер юзида кибру ҳаво билан юрма. Албатта,сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинҳор бўйда тоғларга ета олмассан”(Исро, 37). Бошқа оятда эса: “Одамлардан такаббурларча юз ўгирма ва ер юзида кибр ҳаво ила юрма. Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас!” деган (Луқмон сураси,18-оят). 
Муборак ҳадиси-шарифда шундай дейилади:“Қалбида зарра мисқолича кибри бўлган кимса жаннатга кирмайди”дейилади. (Имом Муслим ривояти)
Хулоса қилиб айтамизки, ўтганларимизнинг ҳаққига яхши дуода бўлиб, ўзимизни Аллоҳ учун камтарликка олиб яшасак, ҳаммамиз учун яхши бўлар эди. Зеро, Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Аллоҳ таоло менга бир-бирингизга нисбатан камтар бўлинг, токи бирон кимса бошқа бировга керилмасин, бирон кимса ўзгага зулм қилмасин, деб ваҳий қилди” деб марҳамат қилганлар (Имом Муслим ривояти).

Р. Акбаров,
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор”масжиди имом-хатиби