Сохта тариқатчилар даъвоси
9715
26-09-2023, 12:46
289
Ўқиш режими
+
-
Ҳозирги пайтда сохта тариқатчиларнинг даъволарини қиладиган кииларни ҳам учратиш мумкин. Баъзи бир кишилар сохта тариқатчиликка аралашиб қолиб, ҳамманинг пири бўлиш керак деган ғаразли даъвони қилишади. Уларнинг бу ғаразли даъволари йўлида ҳар қандай чиркин ҳатти – ҳаракатдан тоймаслигини тасдиқлайди. Уларнинг ғаразли мақсади мўъмин – мусулмонларга раҳбарлик қилишдир.
Сохта тариқатчиларнинг эътиқоди насронийларникига жуда ўхшайди. Масалан насронийлар ўзларини гуноҳини худодан сўрамай попдан сўрайди ёки унга илтимос қилади дуо қилишини ўртада туруб беришини. Сохта тариқатчилар ҳам пирларини ўртага қўйиб ундан илтимос қилади, дуо қилишини, қазо намозларини ўқимасликларини, қазо бўлган рўзаларини тутмасалар пир худодан сўраб беришини, қиёмат куни пир узини эмас муридларни гуноҳини худодан сураб шафоат қилишлигини сўрайдилар. Мана шу жиҳатларда насронийларга жуда ўхшайди.
Б. Холмуродов,
Қарши туман бош имом хатиби