Дарҳақиқат, уламоларимиз бидъат аҳли билан ўтириш, улар билан ҳамсуҳбат бўлишдан қайтарганлар. Бидъатчига зинҳор яқин бормаслик, унга эргашмаслик лозим
Жумладан, Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: Бидъатчи фосиққа зинҳор яқин келма, акс ҳолда қалбинг унинг гапига моил бўлади ва натижада ҳалок бўласан. Унга қарши чиққан тақдирингда ҳам, қалбингни мараз қоплайди, деганлар.
Яҳё ибн Касийр эса: Агар йўлда бидъатчига йўлиқиб қолсанг, бошқа йўлга бурилиб кет, деганлар.
Ислом дини барча мусулмонларни ҳамжиҳатликка, бирдамликка буюриб, фирқа, тоифаларга бўлинишдан қайтаради.
Қуръони каримда:
واعتصموا بحبل الله جميعا ولا تفرقوا...(سورة ال عمران/103).
яъни: “Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони” (Қуръони)ни маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг...”, - дейилган (Оли Имрон сураси, 103-оят).
Абдувадудхон Усмонов,
Чироқчи туман “Ҳазрати Умар” масжиди имом-хатиби