Аллоҳ таолонинг берган неъматларига шукр қилиб яшашимиз лозим. Чунки дунёнинг турли четларида нотинчлик, уруш-жанжаллар давом этмоқда. Мўмин-мусулмон ҳар хил йўллар билан фитнани уйғотмоқчи бўлган айрим тоифаларни яхши билиб, уларнинг фитналарига қулоқ солмаслиги керак. фитна ухлаб ётади, уни уйғотган одам эса лаънатга қолади.
Ҳадис шарифда Пайғамбаримиз (с.а.в.):“Фитна ухлаб ётади. Уни уйғотганга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!” ( Имом Суютий) дейдилар.
Шу сабабли мўмин-мусулмон фитнани уйғотишдан, уни бўлса-бўлмаса тарқатишдан ўзини узоқ тутади.
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!
Р, Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилояти вакиллик ходими