1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ХОЗИМИЯ ФИРҚАСИ

7-03-2020, 16:38 400 Ўқиш режими + -
‏ 

Хозимия фирқаси

Хозимия фирқаси хаворижларнинг Ажорида фирқаларига мансуб бўлган. Асосчиси Хозим ибн Али бўлган. Айрим манбаларда Хозим ибн Осим деб ҳам келган. Бу инсоннинг шахсияти, қаерда туғилганлиги ва вафоти ҳақида  тарихий маълумотлар топилмаган.
Ҳикоя қилинишича бу фирқанинг бошқа хаворижлардан бир фарқи   Хазрати Али розияллоҳу анҳуни  айблашдан ўзларини тўхтатиб туришган. Хазрати Али билан ўрталарида бароат(ора очиқликни, яъни у зот билан урушиш борасида) очиқ ойдинлик киритишмаган.
Қадимда машҳур Ислом уламоларидан Хатиб Бағдодий ўзоарининг “Ал-Фирақ”(яъни, “Фирқалар” китобида   ва Имом Ашъарий ўзларининг “Мақолот” китобларида ва Шаҳристоний ўзларининг  “Ал-Милал” (яъни, “Миллатлар”) китобида Хозимия фирқасининг хавориж ажоридалардан афралиб чиққан ва  ақийдаларида ттурли бидъат ва залолат фикрларга мавжуд бўлганлиги тўғрисида ёзишган.


Р.Қиличев

ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги ходими