Интернет тармоғида баъзи гуруҳлар динни оғир қилиб тушунтиришга ҳаракат қилмоқдалар. Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий алайҳиссалом Муоз разияллоҳу анҳу ва унинг шеригини Яманга жўната туриб: “Енгил қилинг ва қийин қилманг. Хушхабар беринг ва нафратлантирманг. Ўзаро ёрдам беринг ва ихтилоф қилманг”, – деган эканлар (Имом Бухорий ривояти).
Бошқа бир ўринда Муоз разияллоҳу анҳу бир жамоатга имом бўлиб, намозни чўзиб ўқиганларида саҳобалар Пайғамбаримизга шикоят қилган эканлар. У зот: “Эй Муоз, фитначимисан!”, – деб айтган эканлар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло “Жосия” сураси 23-оятида шундай марҳамат қилади: “(Эй Муҳаммад), ҳавойи-нафсни ўзига “илоҳ” қилиб олган ва Аллоҳ уни билган ҳолида йўлдан оздириб, қулоқ ва кўнглини муҳрлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кимсани кўрганмисиз? Бас, уни Аллоҳ (йўлдан оздиргани)дан сўнг ким ҳидоят қила олур?! Ахир эслатма-ибрат олмайсизларми?!”.
Демак, динни оғир қилиб кўрсатишдан қайтиб, уни енгил қилиб кўрсатишга ҳаракат қилайли!
Муҳаммад ҚОРАЕВ,ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакил ўринбосари, Қарши шаҳар “Қум қишлоқ” жоме масжиди имом-хатиби.