1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АЛ-ОЛИМ ВА АЛ-МУТААЛЛИМ (Устоз ва шогирд) 4-қисм

7-03-2020, 16:45 275 Ўқиш режими + -

    АЛ-ОЛИМ ВА АЛ-МУТААЛЛИМ
(Устоз ва шогирд)  

   Шогирд:

     -Айтинг-чи, устоз, шояд қотилни Аллоҳ мағфират қилади ва бегонага бир қараганни азоблайди, дея оласизми? Сизнинг назарингизда афв умид қилишда улар иккаласи ҳам бир хил даражада эмасми?

    Устоз:

        -Агар Аллоҳ қотилни мағфират қиладиган бўлса, бегонага қараган одам мағфират қилинишга ҳақлироқдир. Агарда бегонага бир қараганга азоб берса, қотил ундан кўра кўпроқ азобланишга лойиқдир. 

Чунки Аллоҳ: <Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир....> (Ҳужурот, 13, мазмуни), деган.  Бегонага бир қараган киши, одам ўлдирмаган бўлса, у қотилга нисбатан тақводорроқдир. Энди сен айтганингдек, уларнинг умидвор бўлиш масаласига келсак, менинг назаримда иккаласи тенг эмаслар. 

       Менимча, гуноҳи сағира қилган гуноҳи кабира қилгандан кўра умидворроқ. Лекин мен иккаласининг ҳам охиратидан қўрқаман. Аммо мен учун гуноҳи кабира қилганнинг оқибати гуноҳи сағира қилганнинг охиридан хатарлироқ.

 Бунга қиёс келтирай. Икки кишидан бири денгизга ва иккинчиси кичик дарёга тушди. Мен уларнинг иккаласи ҳам сувга ғарқ бўлиб кетишларидан қўрқаман ва иккаласининг ҳам нажот топишларигаумид қиламан. Аммо шунга қарамай, мен кичик дарёга тушган кишига нисбатан, денгизга тушган кимсанинг ғарқ бўлишидан кўпроқ қўрқаман ва денгизга тушган кимсага кўра кичик дарёга тушган кимсанинг нажот топишига кўпроқ умидвор бўламан. Худди шунга ўҳшаш, мен гуноҳи кабира қилган одамнинг тақдиридан кўпроқ қўрқаман. Гарчи мен иккала гуноҳкорнинг мағфират қилинишидан умидвор бўлсам ҳам, ва уларнинг амаларига қараб оқибатидан қўрқсам хам, гуноҳи кабира қилганнинг оқибати гуноҳи сағира қилганнинг оқибатидан қўрқинчлироқ, гуноҳи сағира қилганнинг оқибати гуноҳи кабира қилганнинг оқибатидан умидлироқдир.

 

Манба: “Асарлар” китобидан олинди