1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Жумъа ҳафта кунларининг саййиди

13-10-2023, 10:10 256 Ўқиш режими + -
Барчамизга маълумки, жумъа ҳафта кунларининг саййидир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Албатта, жумъа куни кунларнинг саййидир ва у Аллоҳнинг наздида улуғроғидир”деб марҳамат қилганлар.  (Ибн Можа ва Байҳақий ривояти). 
Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жумъа кунидир. Бу ҳақда ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси жумъадир! У куни Одам яратган, у куни жаннатга киритилган, у куни жаннатдан чиқарилган, қиёмат куни ҳам жумъа кунидадир” ( Имом Муслим ривояти).
Жумъа куни мўмин-мусулмонлар учун байрам. Жумъа куни ғусл қилиб, тоза либослар  кийиб жумъа намозини масжидларда жамоат бўлиб ўқиш учун борамиз.  Пайғамбар (с.а.в.) “Албатта, бу (жумъа куни) байрам кунидир. Аллоҳ таоло уни мусулмонлар учун (байрам) қилган. (Шундай экан) ким жумъага келса, ғусл қилсин, агар унда хушбўй атир бўлса, ундан сепиб олсин. Мисвок билан тиш тозалашга ҳам маҳкам турсин” (Ибн Можа ривояти) 
Аллоҳ таоло барчамизни жумъа кунининг фазилатидан баҳраманд қилсин!

 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими