1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сулаймон (а.с.)нинг адолатли ҳукми

16-10-2023, 15:01 368 Ўқиш режими + -
Қадимда ҳам пайғамбарлар, халқ раҳбарлари халқнинг муаммоларини эшитганлар ва уларга тўғри ечим бериб, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилганлар. Қадимда Довуд (а. с.) халқ билан мулоқот қилишга вақт ажратиб, уларнинг ўзаро муаммоларини ечганлар. Бу ҳақда « Қуръони Карим»да: « Довуд ва Сулаймоннинг экинзор хусусида ҳукм кезларини (эсланг). Ўшанда унга қавмининг қўйлари тунда кирган ( ва уни пайҳон қилган) эди. Биз уларнинг (чиқарган) ҳукмига шоҳид эдик. Бас, Биз уни Сулаймонга англатдик. Биз ҳар иккисига ҳикмат (пайғамбарлик) ва илм ато этдик… » дейилади. ( Анбиё сураси, 78-79-оятлар).   
Кунлардан бир куни Довуд (а.с.) ҳузурига бир киши қўшнисидан шикоят қилиб келади ау:                                                                                                                                                     - Мен деҳқончилик билан шуғулланаман. Бу йил деҳқончилик қилиб экинзоримда анча ҳосил етиштирган эдим. Қўшним қўйларини қаровсиз қолдириб, қўйлари бу йилги  етиштирилган деҳқончилигимни пайҳон қилди- деди.                                                                                         
Довуд (а.с.) унинг қўшнисини топдириб келдилар ва ундан:                                                             - Сенинг қўйларинг қўшнингни экинларини пайҳон қилибди, шу ростми?- деб сўрадилар.      У:  - Ҳа, шундай бўлди -деб жавоб берди.                                                                                                                                 Довуд (а.с.):                                                                                                                                          -- Қўйларини қаровсиз қолдириб, деҳқоннинг экинига зарар бергани учун қўйларнинг эгасидан қўйлар деҳқонга олиб берилсин!–деб қарор чиқардилар. Шунда Довуд (а.с.)нинг ёнларида турган фарзандлари Сулаймон (а.с.) ўринларидан туриб:                                                                                                    - Бу ҳукм адолат юзасидан бўлмади-дедилар. Довуд (а.с. ) фарзандлари Сулаймон( а.с.)дан:                                                                                 
  - Бу иш юзасидан адолатли ҳукм қандай бўлади? – деб сўрадилар.                                         Сулаймон  (а.с.):                                                                                                                                  - Пайҳон этилган экинзор қўй эгасига, экиннни пайҳон қилган қўйлар экинзор эгасига берилсин!  Қўй эгаси экинзорни ишлаб, унга экин экиб, экинлар то ҳосил қилиб пишгунича парваришласин, ҳосил тайёр бўлгач экинзорни эгасига қайтариб,   қўйларини қайтариб олади. Шу муддатда экинзор эгаси қўйларнинг сути ва шу даврда туғилган қўзичоқлардан фойдаланади » деб ҳукм чиқарадилар. 
Инсон ҳар хил ҳолатда ҳам  у хоҳ хурсанд бўлсин, хоҳ қайғуда бўлсин ўзгаларга нисбатан адолат қилиши лозим. Пайғамбаримиз (с.а.в.) « Кимда уч хислат бўлса, унга Довуд ( а.с.)га берилган яхшилик ато этилибди: ғазаб ва розилик вақтида адолатли бўлиш; камбағаллик вақтида ҳам ва бойлик вақтида ҳам ўртача бўлиш, пинҳон ва ошкора пайтида ҳам бирдек Аллоҳдан қўрқиш» дедилар. ( Ҳаким Термизий ривояти). 
Ҳар бир ишда адолат қилаолмаган киши кўп адашади. Адолатсизлиги   туфайли тинчлик ва хотиржамлигини йўқотади. У ўзгаларнинг меҳри муҳаббатини қозониш ўрнига, уларнинг нафрат ва ғазабига дучор бўлади. Шу сабабли барча ишларида адолатли бўлиш, адолатли ҳукм чиқариш инсонга тинчлик ва хотиржамлик бахш этади ва инсонлар орасида меҳр-муҳаббатни мустаҳкамлайди.
 
Р. Акбаров, 
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилояти вакиллик ходими