Ижтимоий тармоқларда баъзи бир кишиларнинг иши одамларни алдаб фитнага солиш билан шуғулланиш бўлиб қолди. Аслида одамларни алдаб фитнага солиш Ислом динида қораланади.
Бу ҳақда Қуръони карим”да: “(Одамларни) алдаб, фитнага солиш ўлдиришдан (ҳам) ёмонроқдир”,( Бақара сураси, 191-оят).
Ушбу оятнинг тафсири ҳақида “Тафсири ирфон”да “Золим ва қонхўр кимсалар ҳамиша инсонлар, бутун-бутун қабилар ўртасига фитна, нифоқ солиб, жамиятнинг тинч ҳаётини пароканда қилишади. Фитна эса одамларни қатл қилишдан ҳам ёмон жиноятдир. Аммо жоҳил ва урушқоқ бузғунчилар инсоният тарихи давомида жуда кўп марта Парвардигорнинг ана шу амрларига қарши борган, турли фитналар чиқариб, минг-минглаб бегуноҳ кишиларнининг ҳалокатига сабаб бўлган”дейилади.
Хулоса қилиб айтамизки, мўъмин-мусулмонлар орасига фитна тарқатишдан тийилиб, яхшилик ва тинчлик йўлида ҳамжиҳат бўлайлик!
Р. Акбаров,ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги Вакиллик ходими