1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Таомланиш одоби

21-10-2023, 12:18 325 Ўқиш режими + -
        Маълумки таомланиш орқали инсон ўз танасини озиқлантиради ва инсон қўлига куч, оёқларига мадор энади. Таомланиш инсон танасининг яшаш шарти ҳисобланади. Инсон танаси таом ейиш, сув ичиш эҳтиёжини доимо қондириб боради. Бу эҳтиёж қондирилмас экан инсоннинг ҳаёти хавф остида қолади. Шу сабабли ер юзидаги барча мавжудотлар тана эҳтиёжини қондириш эвазига яшайди. Мана шу тана эҳтиёжини қондириш инсондаги табиий эҳтиёж ҳисоблансада, уни қандай қондириш ва қанақа тартибда қондириш муҳим аҳамиятга эга.      
Таомланишда таомларимизни  пок ва ҳалол бўлишига эътибор беришимиз лозим. Нопок нарсаларни овқат сифатида истеъмол қилиш инсон учун зарарлидир. Таомланиш учун таом ва сувни пок бўлиши, ўзининг таомлик ва ичимлик хусусиятини йўқотмаганлиги жуда муҳимдир.  Бу ҳақда Аллоҳ таоло: “ Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсаларнинг ҳалол ва покларини тановул қилингиз...”. ( Моида сураси, 88-оят). 
Таомланишдан олдин ва кейин қўлни ювишга аҳамият бериш лозим. Қўл ювишда қўлларни ювиш шахсий гигиенага амал қилиш ҳисобланади. Бу ҳақда ҳадисда: “ Таомланиш олдин ва ундан кейин қўлни ювишда бир савоб бўлса, овқатланиидан кейин қўл ювишда икки савоб бор”. ( Ҳоким ривояти).
          Таомланиш учун тўғри ўтириб олишга аҳамият бериш лозим. Таомни бесабаб тик туриб, ёнбошлаб ёки ётиб олиб ейишдан сақланиш лозим. Бу ҳақда пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар: “Мен ёнбошлаган ҳолимда овқат емайман”.  Ётиб ёки ёнбошлаб  таом ейиш кўпинча кўричакка ўхшаган касалликларни келиб чиқишига сабабчи бўлиши мумкин. 
         Таомланишда таомни бисмилло билан бошлаб, охирида шукр қилиб дуо қилиш лозим. Пайғамбар (с.а.в.) дан ривоят қилинади: «Қачон бирингиз таом еса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу» десин, дедилар». (Абу Довуд ва Термизий ривояти). 
          Таомланишда таом ва ичимликни қўл билан олиб Таомланишга эътибор бериш лозим. Чунки инсон чап қўл билан овқатланадиган шайтон ва жинлардан ўнг қўл билан Таомланиши билан фарқ қилади. Бу ҳақда ҳадисда шундай дейилади: “ Қайси бирингиз овқатланса, ўнг қўл билан овқатлансин, чунки шайтон чап қўл билан овқатланади”.             ( Термизий ривояти). 
         Таомланишда ҳар ким ўз олдидан, таомни устидан эмас, балки паст қисмидан  ейишни бошлаш лозим. Ҳадисда: “Кимки овқатланганда таомнинг устидан бошламасин. Таом атрофидан паст томонидан бошласин. Чунки таомнинг баракаси устидан пастга нозил бўлади”. (Термизий ривояти).
      Хулоса қилиб айтамизки, таомланиш одоблари инсонлар орасида тартибли бўлиш, ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш, нохуш ҳолатларни олдини олиш, поклик ва ортиқча Таомланишдан сақланиш натижасида инсон соғлигини ҳимоя қилиш  учун хизмат қилади.                                                                                                  
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими