1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бугун “Ўзбек тили байрами” куни

21-10-2023, 12:22 298 Ўқиш режими + -
  Бугун 21-Октябрь куни “Ўзбек тили байрами”кунидир. Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-615-сон Қонунига асосан эса 21 октябрь мамлакатимизда Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.
 Аллоҳ таоло томонидан берилган бебаҳо неъматлардан бири тилдир.Аллоҳ таоло марҳамат қилади:“Ар-роҳман; Қуръонни ўргатди; Инсонни яратди; унга баённи ўргатди”  (Арроҳман сураси, 1-3-оятлар).  Ушбу оятнинг тафсирида: “ Роҳман ўзи яратган инсонга нутқни, гапиришни ўргатди. Нутқ, баён қилиш қобилияти Аллоҳ таоло инсонга берган улкан неъматлардан биридир. Айнан ушбу неъмат билан инсон ўзга жонзотлардан ажралиб туради. Уларнинг устидан ўз ҳукмини ўтказади. Инсон Аллоҳ ерда яратган жонзотлар ичида мукаммал овоз чиқарадиган ягона жонзотдир. Бошқа жонзотларнинг овози асосан тақлидийдир ва ҳам фикрсиздир. Инсон турли товушлардан сўз. Сўзлардан жумлалар тузади ва жумлалардан нутқ қилади. дунё халқларининг турли тилларидан милллион-миллион жумлалар тузилади. Баён қилиш неъмати инсоннинг ўз ҳис-туйғуларини, хотираларини, таассуротларини гап орқали ифода этиш қобилиятидир” дейилади. 
               Кейинги йилларда юртимизда ўзбек тили масаласидаги давлат сиёсати инсон қадрини улуғлашга қаратилган ислоҳотларимизга ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳанг равишда олиб борилмоқда. Янги Ўзбекистон пойдевори яратилаётган ушбу шиддатли кунларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ривожини таъминлаш билан бир қаторда халқимиз тафаккурининг бебаҳо хазинаси бўлмиш ўзбек тилини асраб-авайлаш ва ривожлантириш бугунги кундаги энг шарафли вазифалардан бирига айланди. 
Аллоҳ таоло барчамизни берган неъматларига шукр қиладиган ва уларни қадрига етадиган бандалардан қилсин!

Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими