1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Жаннат меваси

26-10-2023, 10:18 1 073 Ўқиш режими + -
             Ҳозирги пайтда банан меваси дастурхонларимизда доимий учрайдиган мевалардан биридир. Уни ҳар биримиз севиб истеъмол қиламиз. 
 Банан аслида, иссиқ мамлакатлар меваси бўлиб, унинг ватаниЖанубий-шарқий Осиё (Малай архипелаги) ва Америка қитъасидир. Банан меваси мамлакатимизга яқин йилларда тижорат учун олиб келинди. У илгари  мамлакатимизда етиштирилмаган эди. Ҳозирги пайтда айрим кишилар томонидан банан етиштирилиб, у бозорларга сотиш учун олиб чиқилмоқда. 
             Банан жаннат мевасидир. Бундан ўн тўрт аср илгари Аллоҳ таоло “Қуръони Карим”да жаннатда бананзорлар борлигидан хабар бериб шундай дейди:“Ўнг томон эгалари; ўнг томон эгалари недир? Улар тикансиз сидрзорлардадир; сермева бананзорлардадир; ва ёйиқ соялардадир; ва оқар сувлардадир; ва сероб мевалардадир; тугамайдиган ва ман қилмайдиган; баланд тўшалган кўрпачалардадир”(Воқеа сураси, 27-34-оятлар). Ушбу оятларнинг тафсирида:“Ўнг томон эгалари жаннатда бошқа турфа хил мевалар қатори мевасини қуюқ қилган бананзорларда ҳам бўлишади ва хоҳлаганларича бу мевадан ейишади. Мусаффирлар шундай дейишган: “Бананни араблар ранги яшиллиги учун гўзал дарахт ҳисоблашган. Бу оятда айнан бананни хослаб зикр қилинишига сабаб шуки, қурайшликлар сидрзор ва бана дарахтларининг сояси кўплиги ва ям-яшиллиги учун қизиқишар, яхши кўришар эди. Шунинг учун ёқтирган нарсаларга ўхшаши билан уларга хитоб этилиб, жаннатдагиси ҳам ваъда қилинди” дейилади.
             Молик ибн Анас (р.а.) айтади: “Дунёдаги банандан бошқа бирорта мева жаннат меваларига ўхшамайди. Чунки Аллоҳ таоло жаннат мевалари ва сояларини доимий, деган (Раъд сураси, 34-оят). Фақат банангина қишин-ёзин пишиб ётади”дейилади.
 Хулоса қилиб айтамизки, банан жаннатий мева бўлиб, уни биз инсонларга неъмат қилиб берган Аллоҳ таолога шукроналаримиз бўлсин!


Р.Акбаров,                                                                                                               
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими