1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ислом тинчлик дини

31-10-2023, 09:40 332 Ўқиш режими + -
Ислом сўзининг луғавий маъноси итоат, тинчлик демакдир. Ислом дини кишиларни тинчликни асраш ва барқарорликни таъминлаш йўлида бирдамликга чакиради. Аллоҳ  Қуръони каримда шундай баён қилади: “Эй иймон келтирганлар! Барчангиз тамомила тинчлик ва тоат йўлига киринглар” (Бақара208)
Бу эзгу даъват инсонларни энг азиз ва зарур бўлган тинчликни сақлаш ишида кишиларни бирлаштиради. Ислом дини эзгулик ва яхшиликга қурилган бўлиб, буни бутун мусулмон дунёсининг умумэътироф этилган уломалари бир овоздан эътироф этадилар. Ислом динининг бош ғояси ва мақсади инсониятни яккахудоликга чорлаш оркали эзгуликга, яхшиликга чақиришдан иборат.
Аллоҳ таоло  Қуръони каримда “Нисо” сурасининг 93-оятида қуйидагича марҳамат  қилади:   “Ким  қасддан  бир   мўминни  ўлдирса, унинг жазоси  жаҳаннамда   бўлиб, ўша  жойда  абадий   қолажак.  Ва  у Аллоҳнинг   ғазаби  ва  лаънатига   дучор  бўлган, Аллоҳ  унинг   учун  улуғ  азобни   тайёрлаб  қўйгандир”.    
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) хадисларида “Умматимдан қайси  бири умматимга  қарши   чиқса, унинг яхши ва  ёмонини  фарқига   бормаса, мўминга зиён тегишидан   ўзини тиймаса, берган  ваъдасига  вафо   қилмаса, у менинг  умматим  эмас” деганлар.
Бугун дунёда инсоният  ғоявий   урушлар, маънавий зиддиятлар  авж   олган   бир  вазиятда    яшаяпти.  Ҳозир  террор   ва  бузғунчиликлар  аҳлоқсизлик    ва  маънавий   инқирозлар   ҳар  қачонгидан   ҳатарли   тус  олмоқда. Мусулмонлар  бундай шароитларда  ҳар   қачонгидан  ҳушёр  ва   огоҳ  бўлишлари,  дўст киму,душман  кимлигини   яхши  ажрата  олишлари,   ғанимлар  фитнасига   учмасликлари,  ёвуз   кучлар   қўлидан  қўғирчоқ бўлиб  қолиб, диндошлари  ва миллатдошлари  қотилига    айланмасликлари  зарур. Чунки ҳар  бир фитна ва  фасод   иш  ортида  ғаразли   мақсадлар, манфаатдор  кучлар турганини  бир лаҳза  ҳам   унутишга  ҳаққимиз йўқ.
 
Рустамхон Хайитов, 
“Нишон” жоме масжиди  имом хатиби