Аллоҳ таоло шундай дейди “ ( Алоҳдан) сабр ва намоз ила ёрдам сўранг!....( Бақара, 45) ,. Бусиз таскин йуқ, хотиржамлик, ҳаловат йуқ. Тўғри изтироблар бирданига кўтарилиб кетмайди,лекин енгиллайсиз, озми-кўпми кўнглингиз ёришади. Бу ишингиз қатор яхшиликларни етаклаб келади. Асосийси, охират учун ҳам заҳира бўлади.
Узоққа бормай, мисолни ўзимиздан келтирсам: маълум вақтгача тилимда дуо, аммо дуодан келадиган ҳузур йуқ эди. Кейин англадим, йиғлаб ўтиравергандан кўра, дуо қилай”, “Сўрайверайчи, бериб қолар”, “ Шу билан ҳам бироз тасалли топаман-ку” каби фикрлар билан қилган дуоларимда истак бор, яратганга муҳтожлигимни ҳам ҳис этиш бор, бироқ энг зарури –ишонч, ихлос кам, жуда кам экан...
Орзумизга етишишни истаймиз, лекин биз учун унда хайр борми ёки зиён, билмаймиз.Бандаларига нима яхши ёки нима ёмонлигини билгувчи ёлғиз Аллоҳ таолодир.Сўраганимиз берилмаяптими, демак, хали муддат бор ёхуд охиратимиз учун олиб қўйилган: савобини албатта оламиз,иншааолллоҳ.
Яна бир олий ҳақиқат бор, онгимизга синдириб олсак асло умидсизликка тушмаймиз: “ Бандаларим менинг ҳақимда сўрасалар, ( айтинг) Мен уларгаяқинман.Менга илтижо қилувчини дуосини ижобат этурман...” ( Бақара) “ Менга дуо қилинг,Мени сизлар учун ( дуоларингизни) Дуоларингизни ижобат қилай! ( Ғофир) Зеро буРаҳим Раҳмон зотнинг ваъдаси ҳақ зотнинг сўзидир”
Аллоҳ адаштирмасин , гуноҳларимни мағфират қилсин....” Омин!”
Қ.Равшанов Қашқадарё вилояти Китоб тумани Аёқчи жомеъ масжиди имом хатиби