“Ҳидоя” асари
9863
3-11-2023, 11:18
623
Ўқиш режими
+
-
Бурҳонуддин ал-Марғиноний – буюк мутафаккир, ислом фиқҳининг ривожланишига ҳисса қўшган, файласуф аллома, шоир, тавхид илми билан шуғулланган ва ислом оламида Шайх-ул ислом унвонига сазовор бўлган улуғ фақихдир.
Бурҳонуддин ал-Марғиноний Фарғона вилоятининг Риштон қишлоғида туғилган, сўнгра Марғилон шаҳрида 13 йил яшаган. Ўзининг машҳур “Ҳидоя” асарининг биринчи қисмини шу ерда ёзган. Ҳаётининг асосий қисмини эса Самарқанд шаҳрида ўтказган. 1178 йили апрель ойида “Ҳидоя” асарини тугатган.
Бурҳонуддин ал-Марғиноний 74 ёшида вафот этган ва Самарқандаги Чокардиз мозорида дафн қилинган.
Фиқх илмида чуқур билимга эга бўлсада, Бурҳонуддин ал-Марғиноний ҳаётининг охиригача устозларининг асарларини ўрганган. "Китоб ул-машойих" ("Шайхлар ҳақидаги китоб") асарида у ўзи таълим олган 40 дан ортиқ шайх ва алломаларни, жумладан, Нажмуддин Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий, Абу ал-Асир ал-Байдавий, Абу Ёқуб ас-Сиярий, Абу Ишоқ ан-Навқадий, Жаъфар ал-Ҳиндувоний ва бошқаларни санаб ўтган. У фиқх илми ривожланишига улкан ҳисса қўшиш билан бир қаторда, кўплаб шогирдлар ҳам етиштирган.
Бурҳонуддин ал-Марғинонийнинг асосий асари ҳисобланган "Ҳидоя" асари имом Муҳаммад аш-Шайбоний (“Кичик тўплам”), Қудурийнинг "ал-Мухтасар ал-Қудурий" асарлари асосида ташкил қилинган. "Ҳидоя"да “Мухтасар”да мавжуд хуқуқий асослар келтирилсада, бироқ, уни алоҳида асар сифатида эътироф этиш мумкин. Чунки унда кўриб чиқилган масалалар Қудурийнинг "ал-Мухтасар ал-Қудурий"дан кўра кенгроқ ёритилган.
"Ҳидоя" тўрт жуздан иборат бўлиб, у алоҳида боб ва бўлимларга бўлинган 57 та китобни ўз ичига мужассам этади. Хар бир китоб ислом ҳуқуқининг муайян қисмига бағишланган. "Ҳидоя"да ҳуқуқий масалаларнинг ечими дастлаб Саҳобалар, мужтаҳид олимлар ва Моварауннаҳрдан чиққан йирик фиқҳ олимлари фикрларининг баёни ва унга бошқа муаллифлар эътирозлари ёки қўшилишларини изҳор этиш йўли билан берилган.
Биринчи жуз беш китобдан иборат бўлиб, у намоз, рўза ва закотга бағишланган.
Иккинчи жузга 36 бўлим никоҳ, эмизиш, талоқ, қулларни озод қилиш, топиб олинган боланинг насабини аниқлаш, топиб олинган нарса, қочиб кетган қуллар, бедарак йўқолганлар, шерикчилик ва вақф мулки каби масалалар киритилган.
Учинчи36 боб ва 37 бўлимдан иборат жуздаэсаолди-сотди, пулмуаммолари, кафолат, пулнибировгаўтказиш, қозиларнингвазифалари, гувоҳлик, берилган гувоҳликдан қайтиш,ваколат, даъво, иқрор бўлиш, сулҳ, биришда пул билан шерик бўлиш, пулни сақлашга бериш, қарз бериш, совға, ижара, муайяншартасосидачекланганозодликберилганқуллар, волийлик, мажбур қилиш, ҳомийлик, қисман озод бўлган қуллар ва босқинчилик хусусидаги масалалар ўрин олган.
Тўртинчи жузда эса шафоат, меростақсимлаш, деҳқончилик ҳамда боғдорчилик хусусида шартнома, қурбонликка сўйиладиган жонзод ҳакида, умуман қурбонлик қилиш ҳакида, шариатга зид ёмон нарсалар ҳақида, ташландиқерларниўзлаштиришхусусида, тақиқланганичимликларҳақида, овчилик, гаровга бериш, жиноятлар хусусида, хун ҳақи тўлаш, васият каби масалалар ёритилган.
"Ҳидоя" бошқа манбалардан ўзининг мантиқий кетма-кетлиги ва мавзулар жойлаши ва мавзулар шарҳларининг ўзига хослиги билан ажралиб туради. Бурҳонуддин ал-Марғинонийнинг "Ҳидоя" асари ислом ҳуқуқшунослигиинг ривожланишига катта ҳисса қўшган ва ўчмас из қолдирган.
Тарихий манбалардан маълумки, “Китоб ал-Ҳидоя” асари муаллифининг тўлиқ исми Абулҳасан Али ибн Абубакр ибн Абдулжалил ал-Фарғоний ал-Риштоний ал-Марғинонийнинг насл-насаби улуғ саҳобий Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бориб туташади.
Бурҳониддин ал-Марғиноний ўзидан халқ ва бутун олам мусулмонлари учун манфаатли асарлар қолдирди. Улар ичида “Китоб ал-Ҳидоя” асари ислом дини фиқҳи бўйича ёзилган беназир манба сифатида ҳозирга қадар ардоқланиб келинади. Айниқса, ҳанафий мазҳаби олимлари томонидан бу асарга алоҳида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилади. Имом ал-Марғиноний дастлаб “Бидаят ул-мубтадиъ” (“Бошловчилар учун қўлланма”) номли асар ёзиб, унда “Мухтасар ул-Қудурий” ва Имом Муҳаммад Шайбонийнинг “ал-Жомиъ ас-сағир” асарларини жамлаб, зарурат сезганда ўзи ҳам баъзи масалаларни киритади. Сўнг мазкур асарга саксон жилдли шарҳ тасниф этиб, уни “Кифоят ул-мунтаҳий” (“Якунловчилар учун тугал таълимот”) деб ном беради. Кейинчалик “Китоб ал-Ҳидоя” номи остида мазкур шарҳга мухтасар ёзади.
Мусанниф “Китоб ал-Ҳидоя” асарини 573-ҳижрий Зулқаъда ойи (милодий 1178 йил апрель-май)нинг чоршанба куни пешин вақтида ёзишни бошлаган ва ўн уч йил давомида ёзиб тугатган. “Китоб ал-Ҳидоя” асари ўзининг қисқа лафзлари ва теран маънолари ҳамда ибораларининг гўзал услубда тузилганлиги билан бошқа фиқҳий асарлардан ажралиб туради.
Демак, бу ҳам улуғ мутафаккир бобомиз Имом ал-Марғинонийнинг “Китоб ал-Ҳидоя” асари муқаддас ислом динини ўрганишда нечоғлик ноёб асар эканидан далолат беради.
С. Абраев, Қарши тумани “Ҳожи Хизр” масжиди имом хатиби