1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қўшничилик ҳаққи

3-11-2023, 11:21 348 Ўқиш режими + -
Қўшнининг ҳурмати унинг ҳаққини адо этиш билан бўлади.   Қўшничиликнинг ҳаққи нима?
Пайғамбаримиз ( с.а.в.):“ Қўшничилик ҳаққини биласизларми? “деб, сўрадилар. Ва у зот:
“Агар қўшни ёрдам сўраса, ёрдам беринг, ҳимоя ўраса, ҳимояга олинг.
Агар қўшни маслаҳат сўраса, маслаҳат, қарз сўраса,қарз беринг.
Агар қўшнингизга яхшилик етса,уни яхшилик билан қутланг, мусибат етса, унга тасалли беринг.Қўшнига азият берманг.Қўшнига уйларингдаги овқат ва мевалардан бериб туринглар. Қўшни касал бўлса, ундан хабар олинг. Мабодо вафот этса, жанозасида иштирок этинг” деганлар. 
    Қўшничиликда диннинг, миллатнинг, насл –насабнинг аҳамияти йўқ. Қўшни ким бўлишидан қатъий назар уни ҳурматлаш лозим, унга озор бериш эса ҳаромдир. 
Имом Аъзам (р.а.) ўзга миллат вакили бўлган бир киши билан қўшни яшаган эканлар. Уйларида овқат бўлса, шу ҳамсояларига ўтказиб берар эканлар. Унинг ҳолидан хабар олар эканлар. Аммо у қўшнилари кечаси уйидан чиққан чиқиндиларни Имом Аъзам (р.а.)нинг дарвозалари олдига ташлаб кетар эди. Имом Аъзам (р.а.) унинг бу ишига сабр қилиб, унга бир нима демас эканлар. У зот эрта тонгда чиқиндиларни шаҳардан ташқарига чиқариб ташлаб келардилар. Кунлардан бир кун Имом Аъзам (р.а.) шу ҳамсояларидан хабар олгани ўтсалар, у уйда йўқ экан. Маълум бўлишича, уни қайси бир жинояти учун миршаблар олиб кетишган экан. Шунда Имом Аъзам (р.а.)  миршабхонага қўшниларини сўраб бордилар. Қўшни эса ўзини Имом Аъзам (р.а.) излаб келганлигини кўриб, у зотга берган озорлари эсига тушиб, кечирим сўраб, йиғлаб юборади. Албатта, ҳар қачон ҳам яхшилик ёмонликни маҳв  этади.   
   Халқимиз фарзандларни ёшлигидаёқ чиройли қўшничилик руҳида тарбиялашга аҳамият беради. Шу сабабли фарзандлар қўшнилар билан яхши муомила қилишга ўргатилади. Фарзандга қўшничилик одобларини ўргатиш, ва қўшни болалар билан дўстлашиш, ўзаро ҳам жиҳатликни ёшликданоқ шакллантиради.    
    Инсонлар ўртасида дўстлик, меҳр-муҳаббат ва яхшиликларни жорий қилишда яхши қўшничиликнинг ўрни жуда муҳимдир. Яхши қўшничилик алоқалари туфайли жамият кишилари ўртасида меҳр-оқибатли, ҳар хил кунларда инсонларнинг бир-бирлари билан ҳамдард бўлишлари, яхшиликда ҳамкорлик қилишлари каби инсоний фазилатлар мустаҳкамланади. Бу эса ҳар бир жамият учун хотиржамлик, тинчлик бахш этадиган омиллардан ҳисобланади. 
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими