1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Мусулмон ғийбатдан сақланади

3-11-2023, 11:24 359 Ўқиш режими + -
Тил билан қилинадиган гуноҳлар орасида энг катталаридан бири ғийбатдир. Ғийбат ёмонлигидан Қуръони каримда ўз биродарини гўштини ейишга ўхшатилган. “ Эй мўминлар, Кўп гумон (лар) дан четлашинглар! Чунки айрим гумон (лар) гуноҳдир. ( Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилманглар ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўзини ўлган биродарини гуштини ейишни яхши курурми? Ана, ёмон кўрдингизми? Бас, гуноҳи бундан-да ортиқ бўлган ғийбатни ёмон кўринглар. Аллоҳдан қурқинглар, Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи меҳрибон зотдир.( Ҳужрот, 12) 
         Шуниг учун ҳазрати Ойша, Сафиянингг бўйи паканалигини айтганларида Пайғамбар (алайҳиссаллом) : “ Агар шу сўзинг денгиз сувига қўшилса, албатта, денгизни ҳам ўзгартириб юборади” деб ғийбатдан қайтарганлар.
         Пайғамбаримиз (алайҳиссаллом) ғийбатни бундай тушунтирганлар: “ Биродаринг эшитса хафа бўладиган хислатларни айтишинг ғийбатдир” Саҳобалар: Агар биз айтган хислат унда бўлса-чи? Деб сўрашганида, Пайғамбар (алайҳиссаллом) уларга : “ Бор нарсани атсанг, ғийбат, йуқ нарсани айтсанг бухтондир” деганлар.
        Демак кишини жисмидаги нуқсон билан айблаш ёки насл насабини, ҳаракатини,сўзларини, дину диёнатини, дунёсини , кийимларини яшаш жойларини, улов кабиларини камситиш ғийбат бўлади.
        Ғийбат нафақат тил билан, балки қўл ҳаракати, кўз қисиш, ишора қилиш каби ҳоллар билан ҳам содир бўлади. Шунинг учун Қуръони каримда “ ( Кишилар ортидан) ғийбат қилувчи , ( олдида) масхара қилувчи ҳар кимсани ҳолига вой” Ҳумаза, 1), дейилган.
       Бировни ёмонлаб хат ёзиш ёки ғийбат қилмасада-да, ғийбат қилинган жойда ўтириб, ғийбатга қулоқ солиш ҳам ғийбатга  киради.
      “ (   Эй инсон) ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма. Чунки қулоқ, кўз, дил уларниг барчаси тўғрисида ( ҳар бир инсон) маъсул бўлур” ( Иср,36) 
       Яъни, инсон эшитган,  кўрган ва ишонган нарсаси учун қиёмат куни жавоб беради. Мазкур оятда нафақат бировни ғийбат қилиш, балки ғийбатга қулоқ солиш ҳам қаттиқ гуноҳ экани айтилмоқда. 
       Таҳлиллар кўрсатилишича, ғийбатни одатда қўйидаги ҳоллар келтириб чиқарар экан.: Турли сабабларга кўра биров билан хусуматлашган одам ундан ўч олишини бошқа йўлини топа олмаса, одатда ғийбат қилади, кимдир бировни камситиш, масхара қилиш орқали ўзини бу қусурларидан холи эканини исботламлоқчи бўлади.: Баъзилар обрўли, мартабали кишиларни ғийбат қилиш билан ўз мартобаларини кўтаришга ўринишади: бошқа биров ўзи иштирок этган гуноҳларининг фош бўлмаслиги учун ғийбат орқали вазиятдан чиқади. Бошқаларни зериктирмаслик, жим турмаслик, вақтни беҳуда ўтказиш, қизиқарли гап билан кулгу қилиш,ўзгани ҳолига ачинган, меҳр шавқатли қилиб кўрсатиш мақсадида қилинган ғийбатлар ҳам бор, булар мусулмонга хос бўлмаган қусурлардир, биз улардан қутулишимиз зарур.
              Аммо қўйидаги ҳоллар ғийбатга кирмайди:
...... Мазлумнинг қозига ёки зулмни қайтаришга ёрдам берувчи шахсга шикояти:
.......Мункар  иш қилаётган киши гуноҳда давом этишининг олдини олиш ниятида айтилган сўзлар:
......Муфтийдан бирор илм аҳлидан фатво сўраш мақсадида киши айбларини излаш
......Мусулмон биродарининг моддий ёки маънавий зарардан   асраш мақсадида  у билан муносабатда киришган кишининг ёмонлигини, айбларини айтиш.
.......Бир инсонни шахсини аниқлаш мақсадида одамлар орасида машҳур бўлган кўр, чўлоқ, кал каби сифатини айтиш ( аммо камситиш, масхара қилиш мақсадида айтилса ғийбат бўлади)
..... Фосиқлик беҳаёлик  машҳур бўлган одамлар ҳақида айтилган сўзлар.
 
      Пайғамбар (алайҳиссаллом) : Ҳаёсиз айтилган сўзлар ғийбат эмас, деганлар.
Ғийбат қилган ёки ғийбатга қулоқ солган киши гуноҳдан фориқ бўлиши учун аллоҳ таолога чин юракдан тавба-истиғфор айтиб, пушаймон бўлиши, ғийбат қилмасликка аҳд этиши зарур. Ғийбат қилинган шахсдан кечирим сўраб, унинг розилигини олиши, ғийбатга қулоқ солиб,  Ғийбат қилган шахс ҳақида ёмон фикрга борган мажлис аҳлини жамлаб, қанча ёмонлаган бўлса шунча мақташи, агар ғийбат қилинган киши оламдан ўтган бўлса, камбағал, етим-есирларга хайр эҳсон улашиб, савобини унинг руҳониятига ҳадя қилиш керак. 
        Анасдан ( Розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: “Расулуллоҳ ( соллаллоҳу алайҳу ва саллам ) айтдилар: “ Меърож кечаси баъзи инсонларни юзларини ва кўкракларини олиб турганларини кўрди. Жаброилдан (Алайҳисаллом) уларни кимлигини сўраганимда, Жаброил айтди: “ Булар одамларнинг гўштларини ейдиган, уларни иффат-номусларини тўкадиган одамлардир ( яъни, ғийбатчилардир) 
 
Қ. Равшанов
Китоб тумани “Аёқчи” жомеъ масжиди имоми