Намозда “басмала” айтиш
9875
9-11-2023, 14:45
540
Ўқиш режими
+
-
Намоз Ислом динининг рукнларидан биридир. Мўмин-мусулмон бир кунда беш вақт намозни адо қилади. Намозни адо қилишда унинг фарз, вожиб, суннатларига эътибор бериш муҳим ҳисобланади.
Хўш, намозда “басмала” айтиладими?
Ҳа, намозда “басмала”айтиш суннат. Маълумки, “басмала” деганда “бисмиллаҳирроҳманирроҳийм” тушунилади.
Намознинг биринчи ракаатида “Фотиҳа” сурасидан аввал “Аъузубиллаҳи минашшайтонир-рожийм” ва “Бисмилаҳир-роҳманир-роҳийм”ни ўқилади. Намознинг кейинги ракаатларида эса “Фотиҳа” сурасидан олдин “Бисмиллаҳирроҳманирроҳийм” айтилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг фатвосида шундай дейилади: “Биринчи ракатда "Фотиҳа" сурасидан аввал "Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожим" ва "Бисмиллаҳир роҳманир роҳим"ни, кейинги ракатларда эса "Фотиҳа" сурасидан аввал фақат "Бисмиллаҳир роҳманир роҳим"ни ўқиш суннатдир”.
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизнинг ибодатларимизни мақбул айласимн!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими