Ҳозирги кунимизда Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди бўйича тан олинган тўрт фиқҳий мазҳабларнинг бирига, хоссатан Ҳанафий мазҳабига амал қилган ҳолда ибодатларини адо этаётган мусулмонларни фитнага солиш ва тўғри йўлдан адаштириб ўзларининг нотўғри ғаразли ғояларининг қурбонига айлантириш учун турли хил номлардаги фирқалар, тоифалар, ҳизблар ва бемазҳаблар пайдо бўлмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев парламентга йўллаган мурожаатномада радикализм ва экстремизм мавзусига тўхталиб, «Бутун дунёда кучайиб бораётган радикализм, экстремизм, терроризм, одам савдоси, гиёҳвандлик каби хатарлар, афсуски, бизни ҳам четлаб ўтмаётгани... ҳамда мусулмон умматига сабоқ берган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби буюк уламолар етишиб чиққан бизнинг диёримизда бу борада адашганлар, радикализм ва экстремизм ғояларига берилганлар бўлиши мумкин эмаслиги ҳақида таъкидлаган эдилар.
Жамиятда экстремизм ва радикаллашувнинг пайдо бўлишига қарши курашиш амалиёти нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, махсус хизматларнинг фаолияти ёки оммавий ахборот воситалари ходимларига балки бу курашда ватаним, халқим, миллатим, диним деган ҳар бир инсонга ҳам боғлиқдир. Юртбошимиз таъбири билан айтганда биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз.
Ҳозирда диний эътиқодий тушунчаларни нотўғри талқин этиш орқали дунёнинг турли минтақаларида босқинчилик, қўпорувчилик ва террорчилик ҳаракатларини содир этиш ҳолатлари авж олиб бормоқда. Бу эса миллатлараро ва динлараро адоват, миллатчилик ҳамда диний айирмачилик кайфиятининг шаклланишига замин яратмоқда. Натижада узоқ йиллар давомида тинч-осуда ривожланиш йўлида бўлган жамиятлар пароканда бўлиб, аҳоли урушлар гирдобида қолиб кетмоқда.
Шу ўринда экстремизм ва радикализмнинг таърифига тўхталиб ўтсак.
“Экстремизм” – бу шахслар, катта-кичик ижтимоий гуруҳлар, ижтимоий-сиёсий ташкилотлар, ҳаракатлар ва бошқаларнинг мавжуд конституциявий тузумни, шаклланган ижтимоий муносабатларни (миллатлараро, динлараро, диний ва бошқа) ислоҳ қилиш, ўзгартириш ёки йўқ қилиш мақсадида радикал сиёсий, миллий, диний ва бошқа қараш, позицияни, шунингдек жамият фаолияти ва мулоқот амалиётидан қонуний амалга оширишаётган ҳатти-ҳаракатларни тушуниш лозим.
Радикализм — бу мутаассибликнинг бир кўриниши, радикализм дунёвийликни, демократияни, инсонҳуқуқларини, толерантликни, маданият хилма-хиллигини рад этади. Радикал туйғулар кишини кескин амалларга етаклайди. Радикал, экстремистик гапларни айтишига, ёзишига ва кескин ҳаракатларни қилишига олиб келади. Радикаллашиш, бу – маълум нарсага кўп эътибор қаратиб юбориб, қолган нарсаларни унутиб қўйиш билан бўлади. Буларни камсонли одамлар қилади, лекин зарарни эса бутун миллат кўради.
Радикал жамоа раҳбарлари ўз аъзосини ўзлигидан маҳрум қилишнинг энг кучли психологик усули –бу улардаги жиноий қилмишлар учун жавобгарлик ҳиссини йўқотишдир. Соддароқ қилиб айтганда, оддий одамлар, пешвонинг буйруғига бўйсуниб, даҳшатли қилмишларн иамалга оширишлари мумкин.
Мутахассисларнинг фикрича улар бўлажак аъзога қуйидаги босқичларда таъсир кўрсатади:
Қизиқтириш ва хушомад қилиб мақташ, танқидий фикрлаш қобилияти ва шахсий фазилатларни йўққа чиқариш, гуруҳга бўлган аъзолик ҳиссини кучайтириш ва ижтимоий ҳаётдан узилишни рағбатлантириш, қайтишга имконқолдирмаслик. Таърифланган барча тўртбосқичлар: қизиқтириш ва хушомад қилиш орқали мақташ, танқидий фикрлаш қобилияти ва шахсий фазилатларни йўққа чиқариш, гуруҳга бўлган аъзолик ҳиссини кучайтириш ва ижтимоий ҳаётдан узилишни рағбатлантириш каби омиллар одамни гуруҳга буткул жалб этиш ва унинг онгини бузишга қаратилган. Гуруҳ аъзолари ўз раҳбарига тўлиқ бўйсуна бошлаган пайтдан бошлаб у ўта хавфли ақидапарастларга айланиши мумкин.
Радикал оқим тарафдорлари ўз олдига қўйган ғаразли мақсади йўлида ҳеч нарсадан тап тортмайди. Ер юзидаги мавжуд давлатларнинг тинчлиги, давлат сифатидаги мақоми, миллий қадрияти, тили, дини, асрий анъаналарининг сиздан чиқиши, емирилиши учун ёвуз ҳаракатини олиб боради. Бунинг натижасида бутун бир халқнинг миллий маънавияти ва маданияти дарз кетади.
Ҳозирги пайтда ер юзидаги барча давлатлар олдида турган энг муҳим масалалардан бири ҳам радикаллашув муаммосининг олдини олишдир.
Ҳаттоки, халқаро ташкилотлар томонидан йилда вомида ўтказилаётгантадбирларнинг аксариятида ушбу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Турли номлар остида ўзининг ғаразли мақсадини, террористик ва экстремистик фаолиятини олиб боришни кўзлаган радикал оқим вакиллари бугун ахборот технологиялари ривожланган бирдаврда интернет ва ижтимоий тармоқлари орқали ўз саҳифалариниочиб, ноқонуний фаолият олиб бормоқда. Уларнинг аксарияти дунёнинг бир чеккасида туриб, тинч-тотув яшаётган халқларнинг фаровонлигига тахдидсолишдир. Айниқса, ёвуз ниятларини амалга оширишда интернет ҳамда ижтимоий тармоқлар баъзида қармоқ вазифасини ҳам ўтамоқда.
Шундай экан, аввало ёшларимизни турли зарарли таъсирлардан асрашимиз, уларни ҳар томонлама етук инсонлар қилиб тарбиялаш айни муддаодир.
Ўткир Ғузаров
“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси мудири