1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИЛМНИНГ КЎЧИШИ

9-11-2023, 16:29 264 Ўқиш режими + -
Ақл-заковат ва фан эгаларини хорижга кетиб, у жойда ўрнашиб қолишлари ваҳима ва хайратланиш уйғотадиган ғаройиб ишдир. Бу иш бизнинг ўз ҳолимизга мурожаат қилишга ва уларни диққат билан ўрганиш зарур эканлигини келтириб чиқаради.
Агар Англиядаги статистикани билсак, бунинг ғаройиблиги яна ҳам ойдинлашади. У шуни кўрсатадики, Англиядаги машҳур врачларнинг кўп қисми четдан, шуларнинг катта қисми мусулмонлардир. Нафақат врачлик, балки ҳандаса, математика, физика ва бошқа соҳа эгалари ҳам ўзга юрт мусулмонларидан саналади. 1963 йил Аполло дастурини ойга учириш режасини тузган Америка олимлари орасида мусулмон олими ҳам қатнашган.
Франциядаги машҳур риёзиётчиларнинг асли Жазоирлик бўлган. Бу маълумотлар араб жўрналида келтирилган бўлиб, унда Америкага ҳижрат қилган исломий давлатлардаги олимлар статистикаси санаб ўтилган.
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг нодир, кўзга кўринган олимлар, араб давлатларидан Америкага кўчиб ўтганлар. Шулардан Мисрдан келган олим-у муҳандислар 58%ни ташкил қилган. Мана шу фоиз ичида 80%и докторлик, 17.5% магистрлик даражасини олишган. Сурияга нисбатан бу статистика шуни кўрсатадики, Сурияда ишловчи шифокорлар адади 1.500 ни ташкил этса, бу кўрсатгич хорижда ишловчи Сурияликларда 4.000 га етади. 
Шунингдек, Америка олий таълимларидан бири қуйидагиларни келтириб ўтади: АҚШ вилоятларида таълим оладиган Лубнонлик талабаларнинг 90% ўз юртларига қайтишга қизиқмайдилар. Ғарб университетларида таҳсил оладиган 80% Урдунлик талабалар ватанларига қайтишни истамайдилар.
АҚШ тадқиқотчилари 1962 ва 1967 йиллар орасида исломий давлатларни баъзисидан кўчиб келган шифокор ва муҳандис уламолар статистикасини қуйидагича келтириб ўтади: 232 та Ироқдан, 160 та Урдундан, 436 та Лубнондан, 141 та Суриядан ва 270 та Мисрдан келиб жойлашишган. 
Булардан бизга ислом уламолари кўп давлатларнинг ривожланишида қандай улуши борлиги маълум бўлади. Бу рақамлар бизни ушбу мушкулотларнинг асл келиб чиқиш сабаби нимада эканлигига ўрганишга ундайди. Нима учун бу олимлар ўз юртига қайтмаган ва қайтмайди. Чунки бу кўчишдан илк манфаатдорлар асосан бой давлатлар саналади. Юқорида келтирилган рақамлар бунинг ёрқин далили ҳисобланади. Ушбу кўчиш исломой давлатлар мана шу бой давлатларни бойитишга амалий ҳисса қўшганини ҳам билдиради.
Бундай ҳолатларга олиб борувчи муаммоларни ўрганиш орқали ушбу кўчишнинг сабаблари нимада эканини билиб олиш имкони пайдо бўлади. Бунга сабаб ўлароқ қуйидагиларни келтириб ўтишимиз мумкин:
  • 1. Талаба ғарб университетларини тамомлаб, ўз юртига хизмат учун қайтади. Ўзи эгаллаган дипломига муносиб маош олишни ният қилади. Лекин бу орзуси ойлик-маоши ўта озлигини кўрган вақтда тугайди. Оладиган маоши ўзининг зарурий эҳтиёжларига етмайди ва ғарб диёрида олиши мумкин бўладиган маошнинг ўндан бирига ҳам тенг келмайдиган даражада бўлади.
  • 2. Ғарбда ўқиб келган талаба ўз юртига, ўз касбига муносиб, кўзга кўринган ишни топаман, деган орзулар билан қайтади. Қараса, у ҳақли бўлган бу мартабага ундан билим ва мартабаси оз бўлган шахслар, кўп имтиёзларга эга эканини кўради ва унинг ҳафсаласи пир бўлади. Унинг яхши гумони маҳзунликка айланади. Бу ҳолатлар ўзига муносиб лавозим топадиган жойга кетишга ундайди.
  • 3.  Яна сабаблардан энг муҳими исломий давлатларда илмий лабараторияларни озлиги ҳам, уламоларни бой давлатларга кетишга мажбур қилади. Чунки, у ерда ўзининг илмий баҳсларига муносиб муҳитни топади.
  • 4. Баъзи ҳолатларда идоравий низомни ёмонлиги ҳам шундай олимларни кўпайишини чеклаб қўяди. Улар яхши билимни олиб келиб, узоқ муддат қандайдир ишга тайинланишни кутиб юрадилар. Охири сабрлари тугаб, муносиб ишлар тез топиладиган ўзга юртга бориб ишлашга мажбур бўладилар.
  • 5. Сиёсий ва фикрий ҳурриятни йўқлиги ҳам исломий юртларнинг кўп қисмида сиёсий ҳаётни ажратиб турадиган муҳим омиллардан саналади. Ҳатто кўпчилик сиёсий маҳбуслар олий илмий гувоҳномага эга бўлсаларда, хорижга бориб ўрнашиб қолишга мажбур бўладилар. Чунки, у ерда ўз ватанларидан топа олмаган фикрий эркинликни топадилар.
  • 6. Кўп вақтларда талаба тарафидан ҳам камчиликлар учраб туради. У ўз соҳасида жонкўярлик, фидокорлик билан меҳнат қилмайди, аксинча енгилликка интилади. 
Юқорида келтирган сабабларимиз айримлари бўлиб, ундан бошқа сабаблар ҳам мавжуд. Ушбу сабаблар ислом олимларини ғарб мамлакатларини ривожланишига шерик бўлишларига олиб келиб, ўз юртлари ривожи орқада қолишига олиб келмоқда.
Шунинг учун ҳар юрт фарзанди илм йўлига киргач, уни шу юрт эъзозлаши, илмига муносиб лавозимларга қўйиши, кенг имкониятлар яратиб бериши зарур бўлади. Илм йўлидаги фан мутахассисларини аввало халқ эъзозласа, юрт уни қўллаб-қувватласа, ўзга юртга кетишни, унинг билимидан ўзгалар фойдаланишидан кўра ўз ватани учун манфаатли бўлиши ўринлидир. Юртларни ривожланишидан тўхташи айнан илм аҳлини қадрига етмасликда бўлади. Ҳар қандай соҳа бўлса ҳам, унга имконият яратиб, уларга тўсқинлик қилинмаса, ривожланиш тезлашади, юрт ўсади, равнақ топади, ишлаб чиқариш, илм тарқатишда дунёга устоз бўлади. 
 
 
Муҳибуллаев Саидмуҳаммадхон
“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси ўқитувчиси