1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Гўзаллик ортидаги тузоқ!

9-11-2023, 16:36 276 Ўқиш режими + -
Бугунги глобаллашув жараёнида инсоният жамиятида кенг тарқалган ёт ғоялардан бири бу миссионерлик ҳаракатларидир. Миссионерлик  атамаси   лотин тилидаги “миссио” феълидан олинган бўлиб ,”юбориш”,”вазифа топшириш”, миссионер эса “вазифани бажарувчи” деган маъноларни англатади. Миссионер бирор диний гуруҳ томонидан бошқаларни ўз динига тарғиб қилиш ва киритиш учун юборилган инсон. Миссионерлик еса бирор  диний бирлашма вакилларининг ўз эътиқодини бошқа дин вакиллари орасида ёйиш ҳаракатидир. Миссионерлик ҳаракати дастлаб   христиан  динидаги оқимлар томонидан юксалиб юришлари ва мустамлакачи давлатларнинг ҳарбий  ҳаракатлари билан бирга амалга оширилган. Христиан миссионерлари Ҳиндистон, Хитой ва Японияга ҳам кириб борди. Японияда миссионерлик шу даражада ривожланиб кетдики, ХIХ аср ўрталарида  япон императори  барча миссионерларни айғоқчи сифатида  Япониядан ҳайдаб чиқарди. Миссионерлар бу ҳаракатлари билан фақат динни ёйиш эмас, балки ўзларининг маданиятларини тарқатиш, ўзларининг сиёсий, иқтисодий мақсадларини амалга оширишда фойдаланмоқдалар. Миссионерларнинг инсонларни ўзларининг ҳаракатига жалб қилишда қуйидаги  усулларидан фойдаланадилар: моддий ёрдамлар қилиш, иш билан таъминлаш, ҳар бир инсоннинг динидан келиб чиқиб муомала қилиш ва бошқалар. Миссионерлар асосан ёшлар, аёллар, камбағалларга кўпроқ эътибор беришади. Чунки ёшлар қизиқувчан, енгилликка мойил бўлиб, тез ўзгарувчан бўлишади. Бу ҳолатлар миссионерлар учун жуда қўл келади. Шунинг учун ҳам миссионерлар ёшлар гавжум бўлган  мактаблар, университетлар атрофларида юриб турли мавзулардаги диний рисолаларни тарқатиб юришади. Юртимизда ҳам миссионерлик ҳаракатлари ислом динининг таъсири камроқ бўлган ҳудудларда ва университетлар атрофларида кузатилмоқда. Баъзи миссионерлар ўз ғояларини нодавлат таълим марказларида корейс ва япон тилларини ўргатиш асносида тарғиб қилмоқдалар. Миссионерлик ҳаракатларига вақтида чек қўйилмаса оғир салбий оқибатларга олиб келади. Миссионерларнинг Африка ва Япония ҳудудларида олиб борган ваҳшийликларини унутмаслик лозим. Бугунги кун миссионерлари ўз мақсадларини амалга ошириш учун китоб ва рисолаларида   Қуръон оятлари ва исломий атамаларини келтириб мусулмонларни адаштиришга ҳаракат қилмоқдалар.  Бугунги кунда миссионерлар оммавий ахборот воситалардан кенг фойдаланмоқдалар. Уларнинг инсонларни жалб қилишдаги омилларидан бири инсоннинг нафси хоҳлайдиган ҳар қандай ишни маъқуллашларидир. Миссионерлик ҳаракатларидан огоҳ бўлишимиз ва ён-атрофдагиларимизни уларнинг тузоқларидан огоҳ этишимиз лозимдир.
   Хуррамов Исроил 
“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси талабаси