Маълумки дунёда ҳар хил дин ва унга эътиқод қиладиган инсонлар мавжуд. Аллоҳ ҳар бир бандасига ўзига яраша ақл-идрок берган. Шунга қарамай айрим ақл расо, ўй- фикри жойида бўлган шахслардан юз берган гап-сўзларни эшитиб ҳайратда қолади киши. Бу ўринда сўз юритилмоқчи бўлинган нукта ақл ёлғиз ўзи ҳақ, тўғри йўлни кўрсата олмаслиги. Ҳозирги кунга келиб қанча-қанча ақл эгаларини кўрилади иймон келтирмасдан залолат, куфр ботқоғига бўўғзигача ботган. Бу инсонларни ақлига футур етганми ёки мутакаббирликлари сабаб ҳақдан юз угуряптиларми?
Мутакаббирлик қилиб иймондан юз ўгирганлар Ислом тарихида кўп бўлган.
Утба ибн Робиа ақллилиги, оғир босиқлиги ва донолиги билан арабларнинг ҳакими(доноси) номи билан танилган. Бадр жангида якками якка курашда ўлдирилганда кичик ўғли Абу Ҳузайфа розияллоҳу анҳу мусулмонлар сафида бўлади. Отаси ўлдирилиши билан йиғлайди, шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам нега йиғлаяпсиз, отангизни мусулмонлар ўлдирганига йиғлаяпсизми, деган мазмунда сўраганларида Абу Ҳузайфа: йўқ, биласиз отам жуда ақлли киши эди, бир кун келиб отамни шу ақли тўғри йўлга йўллайди, деган умидим бор эди. Бугун шу умидим пучга чиқди, шунга ачиниб йиғлаябман, дейдилар. Бу ва бунга ўхшаш мисоллар жуда кўп.
Хулоса қилиб айтганда иймон Аллоҳ таоло томонидан бандаларига берилган энг қимматбаҳо гавҳардир. Уни Ўзи ҳоҳлаган бандасига беради. Шундай экан мусулмонлар ўзларини дунёдаги энг бой ва энг бахтли инсон эканликларини билиб яшашлари даркор. Зеро неъматлар ҳар вақт ҳам моддият билан ўлчанмайди!
Турдибаев Анасхон“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси ўқитувчиси