1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ёнғин хавфсизлигига амал қилайлик

17-11-2023, 11:41 505 Ўқиш режими + -
Ҳаммамизга маълумки, 15-Ноябрдан 15-Декабргача юртимизда   “Ёнғин хавфсизлиги  ойлиги” ўтказилмоқда. Шу муносабат билан ҳар биримиз ёнғин хавфсизлигига эътиборимизни янада кучайтиришимиз лозим. 
Ҳаво кундан кунга совуб бормоқда, шу сабабли инсон оловга , иссиқликка эҳтиёжимиз кўпайиб бормоқда.  Албатта, уйларда оловдан фойдаланганда ундан эҳтиёт бўлиб фойдаланишимиз лозим. Зеро, пайғамбаримиз (с.а.в.) “Олов сизларнинг душманингиздир, ухлаганингизда уни ўчириб қўйинглар” (Имом Бухорий ривояти).  
            Ёнғинга сабаб бўлувчи воситалар, асбоб-ускуналар, хусусан, дазмол, электр сув иситгичлари,  телевизор, радио, микро тўлқинли печлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланайлик. Уларни электрга уланган ҳолда қаровсиз қолдириб кетмайлик!
Ошхоналардаги газни ёқилган ҳолда қолдирмаслик, ҳар бир ишлатилган нарсани албатта, газдан бўладими. электр тармоғидан узишимиз лозим.
Пайғамбар (с.а.в.)  “ Эшикларингизни беркитинглар, мешни оғзини беркитинглар, идиш –товоқни тўнкариб қўйинглар, идишни устини ёпиб қўйинглар, чироқни ўчиринглар.  Чунки шайтон беркитиб қўйилган (эшик)ни оча олмайди, ипни еча олмайди.  Ёпилган идишни оча олмайди. Албатта, сичқон одамларининг устидан уйларини ёндириб юборади-дедилар” (Имом Бухорий ривояти)
Айниқса ёш болалар олов билан. электр, газ  билан ўйнашлари охир оқибатда турли ёнғинларни келиб чиқишига сабаб бўлади. Ёш болаларни назоратсиз қолдирмайлик!
Хулоса қилиб айтамизки, ёнғин хавфсизлигига амал қилайлик, Аллоҳ таоло барчамизни, юртимизни Ўз паноҳида асрасин!
Р. АКбаров,
ЎМИ нинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ходими